RU

Последние новости

11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  0 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0

Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади Новости

Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади

"Сурхон" ҳамда "Нефтчи" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 12-тур учрашуви якунланди.

“Сурхон” — “Нефтчи” 0:0 

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамрақулов

Назоратчи: К. Смирнов

ВАР ҳаками: Найим Қосимов

АВАР ҳаками: Зилола Раҳматова

Комиссар: Ойбек Икромов

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллох Хамиджонов, 5.Жамолиддин Хўжаниёзов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (24.Шерзоджон Комилов,85), 8.Хумоюн Шербўтаев (15.Диёр Рамозонов,  90+2), 10.Дмитрии Плетнев, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов ( 14.Сарвар Абдуҳамидов, 85), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов,66).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов,18.Нодирбек Абдухаликов, 22.Жавоҳир Жўраев,  88.Дмитрий Кратков.

"Нетфчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер (23.Йован Жокич, 78), 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброрбек Исмоилов (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 11.Қувондиқ Рўзиев ( 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 90+7), 14.Жамшид Болтабоев (10.Жамшид Искандеров,  70), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 32.Зоран Марушич (22.Тома Табатадзе,70), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Шоҳруҳ Гадоев,33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантириш: 54 - Муҳаммадали Ғиёсов, 83 - Муҳсинжон Убайдуллаев, 90+1 - Иброҳимҳалил Йўлдошев, 90+7 - Жамшид Искандеров


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+7. Огоҳлантириш. Жамшид Искандеров огоҳлантирилди

90+2. Шербўтаевнинг ўрнига Рамазонов тушди

90+1. Огоҳлантириш. Йўлдошев ҳам огоҳлантирилди

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 7 дақиқа қўшиб берди

86. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ажойиб зарбасига озгина аниқлик етишмади

85. Абдураҳмовнинг ўрнига Абдуҳамидов майдонга тушди. Шунингдек, Комилов Турсуновни алиштирди

83. Огоҳлантириш. Убайдуллаев қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

78. Цигернинг ўрнига Жокич майдонга тушди

74. Абдусаломов бир дақиқада иккита имкониятга эга бўлди. Бу сафар ҳужумчининг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

74. Жумаев яна бир бор рақибларни қийнади ва ажойиб узатмани амалга оширди. Бу сафар Абдусаломов ўз имкониятидан фойдалана олмади

70. Барчаси жойида ўйин давом эттирилди

70. Табадатзе ва Искандаров майдонга тушди, улар Болтабоев ва Марушични алиштиришди

Ҳакам ВАРни тингламоқда. Эҳтимолий пеналти кўрилмоқда.

66. Поёновнинг ўрнига Абдусаломов майдонга тушди

65. Плетновнинг яна бир зарбасига аниқлик етишмади

62. Потаповни тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Мезбонларнинг бахтига= меҳмонлар ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

54. Огоҳлантириш. Муҳаммадали Ғиёсов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

46. Аброр Исмоилов захирага олинди Муҳаммадали Ғиёсов майдонга туширилди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди

39. Плетновнинг зарбаси ноаниқ кетди

37. Жумаев бу сафар узоқдан зарба йўллади. Унинг зарбаси ноаниқ

36. Ҳозирча Жумаев учрашувнинг энг зўрларидан бири бўлиб турибди. Асилбек қанотда бир нечта рақибдан чиройли ўтди ва узатмани амалага оширди. Бироқ Ҳамиджоновнинг зарбасини Йўлдошев қайтарди

31. Учрашув анча сокинлашиб қолди. Жамоалар ҳужумкорликни бироз тушириб юборишди

22. Учрашув анча қизиқарли ўтмоқда. Жумаевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ озгина аниқлик етишмади. Мезбонлар номдор рақибларига қарши ажойиб ўйин кўрсатишмоқда

18. Абдураҳмоновнинг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

16. Ажойиб ҳужумга мезбонлар ажойиб тарзда жавоб беришди. Абдураҳмоновнинг зарбасини Эргашев бартараф этди

15. Марушич ўзига ўзи ажойиб имконият яратди ва дарвозабон билан бирга бир чиқди. Унинг зарбасини Потапов қийинчилик билан бартараф этди

9. Ҳамиджонов қанотдан яхши кириб борди ва Плетновга узатмани амалга оширди. Бироқ Димитрийнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

5. Рўзиевдан супер узатма, бироқ унинг шериклари ажойиб пасни қабул қилишда хатога йўл қўйишди

4. "Нефтчи" яхши имкониятга эга бўлди. Марушичнинг узатмасидан сўнг Тошмирзаев дарвозабон билан бирга бир чиқди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

Учрашув бошланди!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика