RU

Последние новости

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади Новости

Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади

Италия ахборот агентлиги (ANSA) хабар беришича, "Интер"нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тареми Исроилнинг Эронга бошлаган ҳарбий операциясидан сўнг жамоасининг Калифорниядаги ўқув-машғулот йиғинига қўшилиш учун АҚШга бора олмаган.

Италия клуби турнирдаги иштирокини сешанба куни кечқурун Мексиканинг "Монтеррей" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. "Интер" "E" гуруҳида Аргентинанинг "Ривер Плейт" ва Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари билан куч синашади.

ANSA маълум қилишича, 32 ёшли Таремининг парвози мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинган.

Хабарда айтилишича, "Интер" футболчи билан доимий алоқада бўлиб, унга турнир бошланишидан олдин жамоадошлари сафига қўшилиш имконини берадиган ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ хавфсизлик сабаблари туфайли вазият мураккаблигича қолмоқда.

Тареми Эрон терма жамоаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш босқичида иштирок этган эди. Эрон "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика