Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди
13 июн 2025 14:29
Новости
Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди
Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган.
Ушбу тайёргарлик жараёнида "оқ бўрилар" бир қатор кучли ва дунёнинг топ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши кўзда тутилган.
Championat.asia маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Аргентинада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ФИФА эълон қилган тақвимга эътибор қаратсак, ўйин 20-28 октябрь саналари оралиғида ўтади. Маълумот учун, Аргентина амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Ўзбекистон бунга қадар Жанубий Америка қитъасидан Венесуэла, Боливия, Уругвай билан куч синашган.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии