RU

Последние новости

11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  2 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  5 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан мутахассислар фикри давом этади.

Ўтмишда бир неча етакчи жамоалар сафида тўп тепган, ҳозирда Футболчилар уюшмасини бошқараётган Камолиддин Мурзоев эртанги "Насаф" – "Андижон" учрашувга муносабатини билдирди.

"Ўйлайманки, “Андижон”да тарих ёзиш имконияти бор. Эртага очиқ ва муросасиз беллашув бўлади. Мухлисларга манзур тушадиган ўйин кутмоқдаман. Мағлубиятлар сериясига тушиб қолган бўлса-да, "Андижон" сўнгги турда муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу жамоага руҳий мадад бўлиб хизмат қилади.

"Насаф" эса амалдаги чемпион сифатида ўз салоҳиятини яна бир бор исботлаш учун майдонга чиқади. Аммо айни пайтда жамоаларнинг чемпионатдаги ҳолати ёки жадвалдаги ўрни бу учрашувда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Футбол – бу бир ўйинлик кураш, унда ҳар қандай имконият юзага чиқиши мумкин.

Шу сабабли голларга бой, шиддатли ва драматик қарама-қаршилик гувоҳи бўлишимиз эҳтимоли катта", – деди Камолиддин Мурзоев.

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок беллашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 19:30 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
27 мая 00:48:24
насрилло
Орзуга айб йук дейдилар!!!Караб турсам купчилик футбол амалдорлари воха футболи маглубияти тарафдори - хакамларга босим утказишмаса булди!!! НАСАФ га ракиблик килаоладиган жамоа Супер лигада йук!!!Машъал Бунёдкор уйинини хамма курди!!! Машъалнинг халол голи хисобга олинганда Бунёдкор маглубиятга учраган булар эди !!!Айримлар Бунёдкор нинг голини хам хисоблашмади ку дейишмокда!!! Машъалнинг голи хисобга олинганда Бунёдкор хеч нарса килаолмаган булар эди!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика