RU

Последние новости

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  9 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  7 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:1

24.05.2025, 21:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Мунтоз Тошмуродов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР ҳаками: Наим Қосимов

АВАР ҳаками: Ислом Азимов

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 0:1 – 16, Шаҳбоз Жўрабеков (Фране Икич), 1:1 – 24, Люпчо Дориев (Суҳроб Иззатов)

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Беҳруз Жуматов (2.Зоир Жўрабоев, 46), 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов, 11.Саҳоб Рашидов (9.Самандар Мавлонқулов, 46), 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (99.Умид Султонов, 90+2), 34.Дилшод Мисиралиев (17.Эҳсони Паншанбе, 46), 42.Сардор Эркинов

Захира: 1.Шоҳрух Исақов, 6.Самандар Синдаров, 23.Сардор Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодир Сойибов

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (8.Анвар Жўраев, 79), 5.Сардор Қулматов, 10.Шоҳруз Норхонов (71.Алберт Нуруллаев, 79), 19.Билол Туплиев (17.Жавоҳир Рўзиев, 65), 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Йосеп Томашевич (77.Асилбек Қаюмов, 51), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич (6.Равшан Хайруллаев, 65), 97.Шаҳбоз Жўрабеков

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 23.Азамат Шомуродов, 88.Доминик Бегич

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов (53), Фране Икич (59), Хондамир Мустафоқулов (84), Фране Икич (88), Анвар Жўраев (90+8)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. Анвар Жўраев огоҳлантирилди.

90+2. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Чирьяк Қаҳрамоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

84. Мустафоқулов Нуруллаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

79. "Бухоро" яна икки ўзгаришга қўл урди.

76. Зарба! Дориевнинг навбатдаги зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвозанинг ташқи тарафдан юқори қисмига бориб тушди.

72. Мезбонларнинг бурчак узатмаси офсайд билан якунланди.

69. Жўрабоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

65. "Бухоро"да икки ўзгариш содир бўлди.

65. Дориевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

59. Икич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

57. Хавфли вазият! Эркиновнинг рақиб жарима майдонида йўлланган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза тўрининг ташқи юқори тарафига келиб тушди. Бурчак зарбаси.

53. Қобилов майдон марказида Икичга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

51. Хавфли вазият! Дориев рақиб жарима майдонида бир рақибини алдаб ўтган ҳолда чап оёқда зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна" таркибида учта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+5. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни рақиб жарима майдонида Икич бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

45+2. Дориевнинг чап қанотдан узатмаси Боймуродовнинг қўлларига келиб тушди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

40. Икки жамоа футболчилари жанжаллашиб кетишди. 

38. Жўрабековнинг ён чизиқдан отган тўпини мезбонлар футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

35. Жўрабековга тиббий ёрдам кўрсатилди.

31. Дориевнинг узатмасидан сўнг Қаҳрамонов ҳаводаги тўпга ета олмади.

29. Рашидов рақиб жарима майдонида чалчанқа услубда зарба йўллади, Боймуродов тўпни эгаллаб олди.

28. Рашидовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

24. ГОЛ! Дориев ҳисобни тенглаштирди! "Сўғдиёна" ҳужумчиси рақиб жарима майдонида ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 

22. Дориевнинг зарбасига тўп дош бера олмади ва босими йўқолди. Тўп алмаштирилди.

16. ГОЛ! Жўрабековнинг узоқ масофадан ўнг оёқда узатган кучли узатмаси зарбага айланиб кетди ва тўп йўл-йўлакай Аҳадовга тегиб, дарвоза тўридан жой олди!

11. Зарба! Норхонов томонидан рақиб жарима майдонида чап оёқда йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади. Тўп пастлаб дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

10. Жўрабеков томонидан ижро этилган жарима зарбасини Собиров эгаллаб олди.

9. Жўрабековга нисбатан Жуматов фол ишлатди. Стандарт вазият.

3. Пўлатов ўзидан ўтиб кетишга уринган Дориевга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам "Бухоро" ҳимоячисини кечирди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Бухоро" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика