RU

Последние новости

23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  1 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  19 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  35 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  16 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди Новости

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди

Жаҳон футболидаги энг нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 сентябрь куни Париждаги муҳташам Шатле театрида ўтказилади.

"Олтин тўп" ўтган йили эълон қилинганидек, УЕФА ҳамда France Football ва L’Équipe медиакомпанияларига эгалик қилувчи Groupe Amaury ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. "Олтин тўп" мукофоти 1956 йилдан буён ҳар йили France Football томонидан топширилади ва футболчининг ажойиб ютуқлари ҳамда ноёб истеъдодини эътироф этиш учун бериладиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.

Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда 2024/25 йилги мавсум бўйича қуйидаги мукофотлар топширилади: 

Эркаклар учун "Олтин тўп", аёллар учун "Олтин тўп", Копа соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши эркак ва аёл футболчиларга), Яшин соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши дарвозабонга), Герд Мюллер соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги мавсумнинг энг яхши тўпурарига), Йохан Кройф соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийларга), шунингдек, L’Équipe ва Peace and Sport ташкилотлари томонидан ҳамжиҳатлик ҳаракатлари ёки ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга бериладиган Сократес мукофоти.

Ушбу мавсум мукофотлари учун номзодлар 6 август куни эълон қилинади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика