RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Навбаҳор" 2:3

18.05.2025

Бош ҳакам: Равшан Абдивоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Дияр Темирбеков

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВАР ҳаками: Илгиз Танташев

АВАР ҳаками: Ришат Нугманов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: 1:0 – 10, Имеда Ашортиа (пенальти), 1:1 – 19, Руслан Жиянов (пенальти), 1:2 – 65, Руслан Жиянов (Сергей Карпович), 1:3 – 65, Шоҳмалик Комилов (Алишер Одилов), 2:3 – 90+9, Луис Качорри (Носир Абдусаломов)

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов (22.Азизбек Омонов, 74), 6.Бобур Йўлдошев, 7. Одил Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (21.Носир Абдусаломов, 74), 9.Имеда Ашортиа (18.Наримон Аҳмаджонов, 85), 10.Расул Йўлдошев (2.Николоз Мали, 63), 15.Марко Бугарин, 30.Сардор Абдунабиев (11.Темирхўжа Абдухолиқов, 63), 74.Луис Качорри, 77.Музаффар Олимжонов

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Александр Зевадинов, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азиз Тўлқинбеков

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 7.Азим Аҳмедов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Теиди, 17.Руслан Жиянов, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 83), 70.Аббос Ғуломов (8.Шоҳмалик Комилов, 66), 99.Игорь Габриэль

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 4.Шаҳзод Тоиров, 6.Шерзод Ғуломжонов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Асадбек Жўрабоев, 55.Уомил Тожиддинов

Огоҳлантиришлар: Бенжамин Теиди (26), Бобур Йўлдошев (45+10), Марко Бугарин (90+6)

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+9. ГОЛ! Абдусаломовнинг пасидан сўнг Качорри ҳисобни қисқартирди!

90+6. Ҳакам ВАР мониторида ҳолатни кўргач, қизил карточкани бекор қилиб, Бугаринга сариқ карточка кўрсатди.

90+3. Бугарин Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! Жиянов хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, аммо унинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

85. "Бунёдкор"да ўзгариш.

1897 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатиб бормоқда экан.

83. "Навбаҳор"да ўзгариш.

82. Ўринбоев томонидан йўлланган зарбани Абдужалилов қайтарди.

75. Комиловнинг жаримадан узатмасини Жиянов дарвозага тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, "Бунёдкор" дарвозабони ишончли ҳаракат қилди.

74. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

72. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Комилов "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми натижасида Одиловнинг чап қанотдан берган пасидан сўнг жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди! 

66. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш.

65. ГОЛ! Жиянов Карпович томонидан узатилган тўпни бош билан "Бунёдкор" дарвозасига жойлаб қўйди! 

63. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

62. Ғуломовнинг тепган тўпни Абдужалилов эгаллаб олди.

59. Хавфли вазият! Жияновнинг пасидан сўнг Ўринбоев товони билан гол уриши мумкин эди, тўп яна дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

58. "Бунёдкор" жарима зарбаси ишлади. Шролернинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

53. Абдунабиевнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

52. "Навбаҳор"да қулай имконият юзага келганди. Аммо Жиянов зарба йўллашга кечикди, унинг пасини эса рақиб ҳимоячиси қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Танаффус.

Гол бекор қилинди. Качорри ҳужум ташкил қилинаётган пайтда рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик содир этган деб топилди.

45+6. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Шролер ўнг қанотда Абдунабиевнинг узатмасини тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

45+1. Ғуломовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

44. Качоррининг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

42. "Бунёдкор" жарима зарбаси ишлаб олди. Шролернинг зарбаси "жонли девор"дан ўтмади.

39. Меҳмонларнинг жаримадан узатмаси рақиб футболчилари томонидан қайтарилди.

37. Гедеш томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

33. Ашортианинг зарбаси кучли чиқмади, Эргашев тўпни эгаллаб олди.

28. Худди шундай вазиятни қарама-қарши нуқтада Жиянов содир этди.

27. Абдунабиев ўнг қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллади, ноаниқ.

26. Бенжамин Теиди майдон марказида Качоррига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

25. "Бунёдкор" чап қанотда стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо ҳужумда Качорри қоида бузди.

19. ГОЛ! Жиянов пенальтини аниқ амалга оширди!

Ҳакам пенальти қайта ижро этилишини билдирди. Сабаби тўп тепишдан илгари Ҳамробеков жарима майдонига кириб бўлганди.

17. Ўринбоевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини "Бунёдкор" дарвозабони Абдужалилов қайтарди!

16. "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди.

Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. 

12. Хавфли вазият! Жарима узатмасидан сўнг Ўринбоев томонидан бош билан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

10. ГОЛ! Ашортиа пенальтидан ҳисобни очди! Умид Эргашев тўп йўналишини топа олмади.

7. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Аҳмедов ўз жарима майдонида Абдунабиевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

3. Бурчакдан узатилган тўпга Ғуломов икки марта зарба берди. Биринчиси ҳимоячидан қайтди, иккинчисини дарвозабон эгаллаб олди.

2. Одилов чап қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига пас берди, мезбонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика