Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?
28 апр 14:26
Новости
Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?
Арне Слот "Ливерпуль" бошқарувидаги илк мавсумидаёқ Англия чемпиони бўлди.
Мерсисайдликлар 27 апрель куни АПЛ 34-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳсда (5:1) 3 очко жамғариб, мавсум якунланишига 4 тур қолганда чемпионликни расмийлаштиришди.
Шу тариқа Арне Слот Англия Премьер-лигаси тарихида дебют мавсумида чемпионликни қўлга киритган олтинчи мураббийга айланди. Ундан олдин бу ютуққа Жозе Моуринью ("Челси"-2004/05), Карло Анчелотти ("Челси"-2009/10), Мануэль Пеллегрини ("Манчестер Сити"-2013/14), Клаудио Раньери ("Лестер"-2015/16) ва Антонио Конте ("Челси"-16/17) эришган.
Шунингдек, Слот Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган биринчи нидерландиялик мураббий бўлиб, ўз номини лига тарихига киритди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии