RU

Последние новости

08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  0 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  3 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  15 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0

Суперлига. Клубларнинг U-21 жамоаларини бошқараётган мураббийлар. Анвар Ғофуров, Андрей Пятницкий ва бошқалар (2-қисм) Новости

Суперлига. Клубларнинг U-21 жамоаларини бошқараётган мураббийлар. Анвар Ғофуров, Андрей Пятницкий ва бошқалар (2-қисм)

Бир неча кун олдин жорий йилда Суперлига клубларининг ўринбосарларини бошқарадиган мураббийлар ҳақида ёзган эдик.

 Бугун ушбу мақоланинг давомини эълон қиламиз. 

"Сурхон" - Анвар Ғофуров

Ўтган йили "Бунёдкор"нинг асосий ва U-19 жамоаларини бошқарган Анвар Ғофуров бу мавсумда "Сурхон"га қайтди. Аслида у 2023 йил ҳам термизликларнинг ўринбосарлар жамоасида ишлаган эди. Ғофуров ўзи учун бегона бўлмаган жойга келди деб айта оламиз. Ушбу мураббий бошчилигида "Бунёдкор" U-19 жамоаси чемпионатда финалгача етиб келди, якунда "Пахтакор" билан ўйинда бироз омад етишмади. Ҳозирча Анвар Ғофуров шогирдлари U-21 чемпионатида яхши кетишмоқда. 

"Динамо" - Андрей Пятницкий

Узоқ йил Россия клубларида, футбол академияларида фаолият олиб борган Андрей Пятницкий 2024 йилда Абрамов таклифига биноан "Динамо"га келди. Унга клуб ўринбосарлари ишониб топширилди. Самарқандлик ёшлар ўтган мавсум U-21 чемпионатида олтин медаллар учун кураш олиб боришди ва якунда бронза медаллари насиб қилди. Бу мавсумда ҳам улар дадил қадам ташлашмоқда ва ҳали мағлубиятга учрашгани йўқ. Жамоа 11 очко жамғарган ҳолда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. 

"Андижон" - Абдурашид Исмоилов

Клубнинг асосий таркибдан кейинги ўринда турадиган ўринбосарларини 54 ёшли тажрибали мураббий Абдурашид Исмоилов зиммасига олган. Мураббийлик фаолиятини 1997 йилда бошлаган мутахассис шу вақтгача "УзДонгЖу", "Андижон" бош жамоаси катта мураббийи, ўринбосарлар мураббийи, "Андижон СГС" спорт директори лавозимларида фаолият олб борган. Абдурашид Исмоилов ўтган йили мавсум бошида клубга қайтди ва U-21 жамоасини бошқаришга киришди. 

"Сўғдиёна" - Элбек Имомназаров

Аввалги йилларда "Сўғдиёна" мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Улуғбек Боқиев бош жамоа билан биргаликда ўринбосарларда ҳам ишлаётган эди. Бу йилдан эса клубнинг U-21 жамоасига маҳаллий мураббий Элбек Имомназаров таклиф қилинди. 

"Шўртан" - Акмал Саитқулов

Акмал Саитқулов "Шўртан"да турли ёш тоифасидаги жамоалардаги фаолиятидан яхши биламиз. Орада маълум вақт Асрор Алиқуловга бош жамоада яқиндан ёрдам берди. Узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган ғузорликлар U-21 жамоасини Акмал Саитқуловга ишониб топширишди. 

"Машъал" - Отабек Нарзуллаев

Собиқ тўп тепар Отабек Нарзуллаев бир неча йиллардан буён "Машъал" тизимида мураббий сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йили у клубнинг U-19 жамоаси билан турнир жадвалида тўртинчи бўлди ва чорак финал баҳсларида "Олимпик" U-19 жамоасига енгилди. Бу йил эса муборакликларнинг ўринбосарлар жамоасида меҳнат қилмоқда. 

"Қизилқум" - Акмал Рустамов

Акмал Рустамовни футболчилик фаолиятидан яхши биламиз. Мудофаа чизиғи вакили бўлган футболчи бутсаларини михга илганидан сўнг ўзи учун қадрдон клубда қолди. Сўнгги мавсумларда собиқ ўйинчи "Қизилқум" ўринбосарларига мураббийлик қилмоқда. Ўтган мавсумда Рустамов шогирдлари U-21 чемпионатини тўртинчи ўринда якунлашди. Аммо жорий мавсумда жамоа ҳали ғалаба қозонганича йўқ, 1 дуранг, 3 мағлубият. 

"Хоразм" - Маъмуржон Хожиев

2024 йилда U-19 жамоасига масъул бўлган Маъмурхон Хожиев бу мавсумда "Хоразм" ўринбосарлар бошқарувини қўлга олди. Жамоа маҳаллий ёшлардан шакллантирилган, мураббий ҳам хоразмлик ҳисобланади. Ушбу мураббий аввалроқ "Хоразм" футбол академиясида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика