RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  25 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Қизилқум" 0:0

12.04.2025, 20:15

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Дияр Темирбеков

Назоратчи: Константин Смирнов

ВAР: Наим Қосимов

AВAР: Розиябону Юсупова

Комиссар: Aделя Курмаева

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Мартин Шролер (30. Сардор Абдунабиев, 81), 9. Имедиа Ашортиа (57. Амир Тўрақулов, 81), 10. Расул Йўлдошев (11. Темирхўжа Абдухолиқов, 66), 18. Наримон Аҳмаджонов, 23. Асадбек Раҳимжонов, 74. Луис Качорри, 77. Музаффар Олимжонов (22. Азиз Амонов, 54)

Захира: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 17. Оллоберган  Каримов, 66. Азиз Тўлқинбеков, 19. Фарруҳ Қодиров, 21.Носир Абдусаломов.

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 4. Илҳом Ваҳобов (23. Самандар Шукуруллаев, 50), 88. Душан Мийич, 5. Дилшод Комилов, 15. Никола Кумбурович, 79. Диёр Раҳмуатуллаев (33. Султон Раҳматов, 90+3), 77. Файзулло Жуманқўзиев (7. Даврон Анваров, 84), 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 18. Фарҳод Бекмуродов, 11. Жамбули Жигаури, 10. Роман Папарига (70. Ален Машович, 90+3).

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 6. Муродали Усмонов, 17. Акмал Музаффаров, 22. Шаҳзод Тўропов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Ваҳобов (17), Роман Папарига (32), Никола Кумбурович (75), Николоз Мали (75)

Четлатиш: Темирхўжа Абдухолиқов (75)

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Жигаурининг жаримадан узатмаси зарба билан тугади, аммо "Бунёдкор" посбони тўпни эгаллаб олди.

90+3. "Қизилқум" таркибида икки ўйинчи алмашди.

90+1. Омонов томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Қизилқум" футболчисининг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

84. "Қизилқум" ўзгаришга қўл урди.

81. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

75.Темирхўжа Абдухолиқов майдондан четлатилди. У қўполлик учун эмас, спортга хос бўлмаган сўзлардан фойдалангани учун жазоланди. Шунингдек, яна икки футболчи огоҳлантирилди.

74. Жуманқўзиев "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужумини бартараф этди. Бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Қувватов яна ишончли ҳаракат қилди.

73. "Бунёдкор" футболчиларининг навбатдаги зарбаси кучли чиқмагани боис Қувватовга қийинчилик туғдирмади.

68. "Қизилқум" футболчисининг яқин масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.

67. Зарба! Качорри томонидан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

66. "Бунёдкор"да ўзгариш содир бўлди.

63. Омонов Качоррини бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, бироқ унинг паси кўнгилдагидек чиқмади.

59. Омоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Ҳамробековнинг паси зарбага айланди, аммо Қувватов ҳушёрликни бой бермади.

55. Ашортианинг рақиб жарима майдонига узатмаси ўтмади. Бурчак зарбасини Қувватов уриб юборди.

54. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

52. "Бунёдкор"да яхши имконият юзага келганди. Олимжонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилди, аммо ноаниқ.

51. Аҳмаджонов тепган тўпни Қувватов эгаллаб олди.

50. "Қизилқум" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Бунёдкор" футболчиси чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.

34. Шролер рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди ва бурчак зарбаси ишлади.

32. Майдон марказида қўпол ўйин намойиш этган Папарига огоҳлантирилди.

31. Шролернинг жаримадан йўлланган зарбасини меҳмон ҳимоячи қайтарди. Бурчак узатмаси эса мезбонларнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

30. "Қизилқум" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

27. Малининг узатмасини "Қизилқум" дарвозабони эгаллаб олди.

25. Раҳматуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

23. Папарига офсайдда қолиб кетди.

22. Ашортианинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.

20. Рақибдан тўпни олиб қўйган Жигаурининг зарбаси рекошет орқали майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

19. Ашортианинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

17. "Қизилқум" жарима майдонида яқинида стандарт вазият юзага келди. Малига нисбатан фол ишлатган Ваҳобов огоҳлантирилди.

14. Мезбонлар томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

12. Жуманқўзиевнинг пасини мезбон ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

10. Зарба! Жигаурининг рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси кучли бўлмади. "Бунёдкор" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

6. "Қизилқум" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмани ҳимояга ёрдамга етиб келган Качорри қайтарди.

4. Зарба! Жуманқўзиевнинг пасидан сўнг Папарига ноаниқ зарба йўллади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика