"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози
17 мар 2025 13:51
Новости
"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози
Қирғиз Республикаси терма жамоаси айни пайтда Бишкекда машғулотлар ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Максим Лисицин тайёргарлик жараёни хусусида сўз юритди.
"Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда. Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли. Биз бу жамоаларга қарши аввал ҳам ўйнаганмиз. Футболчиларга уларнинг одатий хатолари ва бизни ғалабага етаклаши мумкин бўлган ижобий томонларини таҳлил қилиб бердик. Умид қиламизки, йигитлар майдонда барча режаларимизни амалга ошира олишади", – деди 47 ёшли мутахассис.
Аввалроқ Қирғиз Республикасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати ва қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга қачон учиб келиши ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси беллашуви 20 март куни "Бунёдкор" стадионида 21:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии