RU

Последние новости

09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  0 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  1 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол

Бугун Англия Премьер лигасида 29-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилди. Беллашув жанговар 2:2 ҳисоби билан якунланди. "Шаҳарликлар" 48 очко билан 5-ўринда қолишди, "Брайтон" ҳам ўз жойида қолди 47 очко билан.

ЯНГИЛАШ

АПЛ, 29-тур

15.03.2025, 20:00

"Этихад стэдиум", Манчестер

"Манчестер Сити" - "Брайтон" 2:2

Голлар: Э.Холанд 11 (пен.), О.Мармуш (И.Гюндоган) 39 - П.Эступиньян 21, А.Ҳусанов (автогол) 48

Бош ҳакам: Саймон Хупер

"Манчестер Сити": 18.Штефан Ортега, 3.Рубен Диаш, 24.Йошко Гвардиол, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 82.Рико Льюис, 14.Нико Гонсалес, 19.Илкай Гюндоган, 26.Савиньо (20.Бернарду Силва, 58) (47.Фил Фоден, 76), 7.Омар Мармуш (17.Кевин Де Брюйне, 86), 11.Жереми Доку, 9.Эрлинг Холанд.

Захира: 33.Скотт Карсон, 8.Матео Ковачич, 10.Жек Грилиш, 22.Витор Рейс, 27.Матеус Нуньес, 87.Жеймс Макати.

"Брайтон": 1.Барт Вербрюгген, 4.Адам Уэбстер, 29.Жан Пол ван Хекке, 30.Первис Эступиньян, 14.Жоржинио Руттер (18.Дэнни Уэлбек, 75), 20.Карлос Балеба (27.Матс Виффер, 87), 25.Диего Гомез (26.Ясин Аяри, 75), 41.Жэк Хиншелвуд, 17.Янкуба Минте (11.Симон Адингра, 83), 22.Каору Митома (8.Браян Груда, 83), 9.Жоао Педро.

Захира: 39.Карл Рушворт, 16.Эйран Кашин, 53.Жейкоб Слатер, 57.Жо Найт.

Огоҳлантиришлар: Савиньо 15, Доку 62 - Ж.Педро 10, К.Митома 19, К.Балеба 26, М.Виффер 89


Учрашув якунланди.

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86 - Ўзгариш: Мармуш ўрнига Де Брюйне тушди.

83 - Балеба жуда қулай вазиятдан осмонга тепди тўпни.

79 - Зарбааа, Нико Гонсалеснинг зарбасини дарвоза устуни қайтарди.

76 - Захирадан тушган Бернарду Силва жароҳат олди ва яна қайтиб захирага олинди, ўрнини Фоден эгаллади.



64 - Ҳусанов иккинчи қаватда тўпни қайтариб юборди.

59 - Диего Гомез Роналдиньо услубида зарба берди, ижро Тимо Вернер услубида бўлди)

48 - ГОЛ! Афсуски, Хиншелвуд тепган тўпни Абдуқодирга тегиб дарвозадан жой олди - 2:2. Ҳамюртимиздан автогол.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танафффус!

45+2 - Ҳусанов тўпни йиқилаётган Педронинг ўзига тепиб тўпни ундан майдон ташқарисига чиқариб юборди.



43 - Зарбааа, Гвардиол ва Диашнинг бир-бирини яхши тушунмаслиги ортидан Педро зарба позициясига чиқиб борди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ.

39 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармуш жарима майдонига кириб ўтирмай кучли ва аниқ зарба билан мезбонларни яна олдинга олиб чиқди - 2:1.

35 - Минтедан зарба, лекин анча ноаниқ.

32 - Савиньонинг зарбасидан кейин ван Хеккедан ажойиб "подкат".

24 - Зарбааа, Савиньонинг аниқ зарбасидан кейин Вербрюген чиройли сейвни ижро этди.

21 - ГОООЛЛЛ! Первис Эступиньян жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Тўп дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олди.

19 - Қарши ҳужумга қочаётган Савиньони йиқитгани учун Митома огоҳлантирилди.

11 - ГОООЛЛЛ! Эрлинг Холанд Мармуш ишлаган пенальтини голга айлантирди - 1:0.

9 - Пенальти, Мармушга нисбатан қоида бузиш сабаб "Брайтон" дарвозасига 11 метрлик белгилади Саймон Хупер.

6 - ГОЛ эмас, Митома ҳисобни очди, лекин гол ургунча дарвозабон Ортегага нисбатан қўполлик ишлатди ва гол инобатга олинмади.

Учрашувга старт берилди.

- Айни пайтда мезбонлар 47 очко билан 5-ўринда, меҳмонлар эса 46 очко билан 7-поғонада бормоқда.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Суперлигамизда 2-тур беллашувлари бошланиб кетган бир паллада Англияда Премьер лига ўйинлари бошланиб кетди. "Шаҳарликлар" бугун анча қийин рақиб ҳисобланадиган "Брайтон"ни қабул қилади.



Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика