RU

Последние новости

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  0 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди Новости

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди

"Лестер"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди ва сабабини тушунтириб берди.

"Футбол – ақлдан озган дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Оёқларим билан ҳаммаси жойида", – деди Варди.

Варди апрель ойи охирида "Лестер"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум "тулкилар" сафида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Варди бир нечта тўпурарлик рекордларига эга. Умумий ҳисобда у "Лестер" таркибида 499 ўйинда 149 та тўп киритган ҳамда 71 та голга ассистентлик қилган

Жейми Варди "Лестер"га 2012 йилда бешинчи дивизиондаги "Флитвуд" клубидан 1 млн фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. "Тулкилар" сафида ўйнаб, Варди ҳар бир йирик совринни, жумладан, Премьер-лига, Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионшипни (2 марта) ютишга улгурди. Шунингдек, у АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси (2016) деб топилган ва "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

Премьер-лигадаги дебютини кеч ўтказганига қарамай (27 ёшида), Варди мусобақанинг барча даврлардаги этакчи ҳужумчилари Дидье Дрогба, Криштиану Роналду, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Торрес, Николя Анелька, Ромелу Лукаку, Дуайт Йорк ва Луис Суаресдан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика