RU

Последние новости

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  4 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  11 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади Новости

ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади

Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичи доирасида тўртта ўйин бўлиб ўтди.

Манчестер шаҳрида Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид" Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" меҳмони бўлди.

Манчестер Сити

Эрлинг Холанд - 19', Эрлинг Холанд - 80'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/16

12/02/2025, 01:00

3
:
2
Завершен

Реал Мадрид

Килиан Мбаппе - 60', Браим Диас - 86', Джуд Беллингем - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 52081 зрителей

Главный судья: Clement Turpin

45'
90'
19'  Эрлинг Холанд
19'  Йошко Гвардиол
30'  Джек Грилиш (Фил Фоден)
46'  Мануэль Аканджи (Рико Льюис)
61'  Натан Аке (Матео Ковачич)
80'  Эрлинг Холанд
84'  Кевин Де Брёйне (Илкай Гюндоган)
84'  Савио (Омар Мармуш)
60'  Килиан Мбаппе
60'  Дани Себальос
81'  Дани Себальос (Лука Модрич)
84'  Родриго (Браим Диас)
86'  Браим Диас
86'  Винисиус Жуниор
90'  Килиан Мбаппе (Франсиско Гарсия)
90'  Джуд Беллингем
90'  Винисиус Жуниор

ЕЧЛ, Плей офф

11.02.2025

"Этихад стэдиум", Манчестер

"Манчестер Сити" - "Реал" 2:3

Голлар: Э.Холанд (Й.Гвардиол) 19, (пен.) 80 - К.Мбаппе (Д.Себальос) 60, Б.Диас 86, Ж.Беллингем (В.Жуниор) 90+2

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен

"Манчестер Сити": 31.Эдерсон Мораес; 3.Рубен Диаш, 5.Жон Стоунз, 6.Натан Аке (8.Матео Ковачич, 61), 24.Йошко Гвардиол, 25.Мануэль Аканжи (82.Рико Льюис, 46), 10.Жек Грилиш (47.Фил Фоден, 30), 17.Кевин Де Брюйне (19.Илкай Гюндоган, 84), 20.Бернарду Силва, 26.Савиньо (7.Омар Мармуш, 84), 9.Эрлинг Холанд.

Захира: 18.Штефан Ортега, 11.Жереми Доку, 14.Нико Гонсалес, 27.Матеус Нуньес, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 75.Нико Орайли, 87.Жеймс Макати.

"Реал": 1.Тибо Куртуа; 8.Федерико Вальверде, 35.Раул Асенсио, 14.Орельен Тчуамени, 23.Ферлан Менди, 6.Эдуардо Камавинга, 19.Дани Себальос (10.Лука Модрич, 81), 11.Родриго (21.Браим Диас, 84), 5.Жуд Беллингем, 7.Винисиус Жуниор, 9.Килиан Мбаппе (20.Фран Гарсия, 90+1).

Захира: 13.Андрей Лунин, 15.Арда Гулер, 16.Эндрик, 18.Валехо, 30.Гонсало, 31.Жайкобо Рамон, 36.Чема, 39.Лоренцо Агуадо.

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Реал"дан чиройли камбэк.

90+2 - ГОООЛЛЛ! Жуд Беллингем мадридликларга ғалабани олиб бермоқда. Винисиусдан ассист. Ковачич ва Льюиснинг хатолари қимматга тушди мезбонларга.

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86 - ГОООЛЛЛ! Ҳозиргина захирадан тушган Браим Диас ҳисобни тенглаштирмоқда - 2:2. Винининг зарбасини Эдерсон қайтарди, қайтган тўпни эса Диас дарвозага жойлади.

84 - Де Брюйне ва Савиньо ўрнига майдонга Гюндоган ва Мармуш тушди. Демак, бугун Ҳусановни майдонда кўрмаймиз.

80 - ГОООЛЛЛ! Эрлинг Холанд пенальтини аниқ амалга оширди ва дубль! "Шаҳарликлар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

77 - Пенальти, "Реал" дарвозасига. Фоденни жарима майдончаси ичида Себальос йиқитди. Холанд тўп ёнида.

75 - Холанд ва Асенсио келишолмай қолди майдонда, улар ўртасида кучлар тенг эмас лекин.

66 - Зарбааа, Эдерсон Беллингемнинг зарбасидан кейин жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


Мбаппе ғалати зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган эпизод.


63 - Вальверденинг кучли зарбаси салгина ноаниқ кетди.

60 - ГОООЛЛЛ! Килиан Мбаппедан ғалати ва чиройли гол - 1:1. Себальосдан нозик пас.

57 - Льюис тўпни Винининг оёғидан илиб олди.

55 - Зарбааа, Родригонинг чиройли ҳаракатларидан кейин Мбаппе аниқ зарба берди, Эдерсондан чиройли сейв.

53 - Вини Льюисдан қочиб тўпни Жудга узатди, Беллингемнинг бош билан берган зарбаси сал ноаниқ.

46 - Зарбааа, Холанднинг кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Иккинчи 45 дақиқалик ҳам зўр бошланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Абдуқодир Ҳусанов кийиниш хонасидан захира ўриндиғига эгнида куртка билан чиқиб кетди. Демак, ҳозирча тушмайди. Ўнг қанот ҳимояга 2-бўлим аввалида Аканжи ўрнига Рико Льюис тушди.

Ажойиб ўтган 1-бўлим тугади, танаффус.

45+4 - Мбаппенинг бу сафарги зарбаси ноаниқ. "Реал" бўлимни юқори темпда тугатиб қўймоқда.

45+2 - Мбаппенинг зарбаси Акенинг оёғига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.


Холанд гол урган эпизод.


43 - Вальверденинг жуда кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

42 - Акенинг хатосидан кейин Реал қарши ҳужумда хавф яратди.

37 - Зарбааа, бурчакдан кейин Аканжининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ташқарига чиқиб кетди.

36 - Энди Холанднинг кучли зарбасини Раул Асенсио қайтариб юборди.

35 - Зарбааа, Фоденнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Куртуа қайтариб қолди.

30 - Гол пайти заргарона пас ижро этган Грилиш ўзини ёмон ҳис этмоқда, шифокорлар тушишди ва у алмаштирилади. Майдонга Фил Фоден тушди.

29 - Себалоснинг зарбаси ноаниқ.

25 - Зарбааа, Винисиуснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Уҳҳ, темп даҳшатли даражада.

Гол инобатга олинди, мезбонлар олдинга чиқиб олишди.

Бу ЕЧЛми ёки ўзимизни Суперлигами)) 2 дақиқаадан бери ВАРни эшитади бош ҳакам)

19 - ГОООЛЛЛ! Эрлинг Холанд ҳисобни очмоқда, Гвардиолдан ассист, Грилишдан эса Йошкога заргарона пас - 1:0. Грилиш худди шундай пасни Англия кубогида Де Брюйнега узатиб берган эди.

15 - Савиньонинг зарбаси анча ноаниқ.

13 - Винисиус бирга бир чиқиб кетиши мумкин эди, Аке ва Аканжи ури ўртага олиб зарарсизлантиришди.

12 - Зарбааа, "Реал" нималар қилди 1 дақиқа ичида... Ферлан Мендининг яқиндан берган аниқ зарбасини Аке қайтариб юборди. Мадридликлар темпни кескин ошириб юборишди.

11 - Зарбааа, Вини Рубен диашни осонгина алдаб Мбаппега оёғининг ташқи томони билан пас берди, Килианнинг зарбасини Эдерсон қайтарди.

9 - Бир қарашда Винисиус бирга бир чиқиб кетди ва Эдерсон уни чалди, лекин офсайд экан. Пенальти ҳам йўқ.

8 - Мбаппе Диашдан қочиб кетиши мумкин бўлган эпизодда Эдерсон тўпга югуриб чиқди ва хавфни бартараф этди.


"Ман Сити" мухлислари Винисиусга атаб тайёрлаган баннер.


3 - Де Брюйненинг жаримадан тепган тўпини Валверде майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашув старт олди, кеттик.

- Бугун Гвардиола 4-3-3 схемаси билан бошлайди ўйинни.

- ЕЧЛ гимни футбол оламидаги энг зўр гимн бўлса керак. Этларни жунжиктириб юборади.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди, бизни қайноқ 90 дақиқа кутмоқда.

- "Этихад стэдиум"да муҳит супер.

- Бугун Жон Стоунз таянч ярим ҳимоясида ўйнайди, Аканжи эса ўнг қанот ҳимояда.


Уэйн Руни, Кларенс Зедорф ва Даниэл Старриж каби яқин ўтмишнинг юлдузлари беллашувдан 1 соат олдин эфирга чиқишган палла.


"Этихад стэдиум" ташқарисида мухлислар тановул қилиб олишлари учун мўлжалланган жой.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг ЕЧЛ плей-офф ўйинларининг марказийси старт олади. "Манчестер Сити" - "Реал" тўқнашувини финалдан олдинги финалга қиёсласак ҳам бўлади, назаримизда.



Рейтинг: +41   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика