RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  2 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим" Новости

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"

"Сўғдиёна" клубининг нигериялик янги футболчиси Жон Жуниор Игбарума ўз трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистондан таклиф бўлгач, ўзимни янги ўлкада синаб кўришни хоҳладим. Ҳа, мен янги саргузашт, янги синовларни истайман. Ҳаммаси мен билан ишлайдиган агентдан бошланди. У мендан у ерга боришни истайсанми, деб сўради.

Бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмасдим, якуний қарорни қабул қилишим қийин бўлган бўлса-да, янги саргузаштларни бошдан кечиришга тайёр эдим. 

Келишувга кўра, менга яхши ҳақ тўлашади. Албатта, пул яхши нарса. Лекин мен пул учун бундай танлов қилмадим. Балки футболга бўлган меҳрим ва ундан завқланиш учун шундай қарорга келдим. Олдин ҳам пулни завқланишдан устун қўйиш имконияти бўлган, аммо ўшанда ҳам "Сандвикен" жамоасини танлаганман. Бу гал эса футболчилик фаолиятим поёнига етмасдан янги саргузаштларни хоҳладим.

Ёшимни инобатга олсак, бундай таклиф бошқа бўлмасди. Мен бирини танлашим керак эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон", деди 32 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2024 йилги мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика