Ибрагимович "Милан" Рэшфордни ижарага олишини хоҳламоқда
05 янв 2025 14:37
Новости
Ибрагимович "Милан" Рэшфордни ижарага олишини хоҳламоқда
"Милан" хўжайинининг катта маслаҳатчиси Златан Ибрагимович "россонери"га "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олишни маслаҳат берди.
Ибрагимович Рэшфорд Кристиан Пулишич ва Рафаэл Леаунинг жароҳат олишидан сўнг жамоа ҳужумида юзага келган муаммони ҳал қилиши мумкин деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2016 йилдан 2018 йилга қадар "қизил иблислар" сафида Рэшфорд билан бирга ўйнаган.
Рэшфорд жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt Маркусни 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии