RU

Последние новости

09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  1 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  4 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  237 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради Новости

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради

Иқтидорли ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг "Леганес" клубида давом эттиради.

Бу маълумотни Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.

Унинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади "Локомотив" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" Ла Лига жорий мавсум 16-туридан кейин 15 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, "Одил Аҳмедов" академиясида таҳсил олган футболчи биринчи марта хориж клубига трансфер қилинди.  

Лазизбек билан эксклюзив видео-интервьюни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. 


Эшитдик-да! Лазизбек Мирзаев Испания клубига ўтиши мумкин

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика