RU

Последние новости

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунларини сарҳисоб қилди Новости

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида мавсумнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш футболчиси аниқланди.

Сўровномада Championat.asia ижодкорлари ва Transfermarkt рус бўлими ходимлари иштирок этди.

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов рамзий терма жамоа дарвозасидан жой олди. У 2024 йилги мавсумни юқори савияда ўтказди ва Ўзбекистон чемпионатининг 25 ўйинида атиги 16 та гол ўтказиб юборди. Шу билан бирга, 14 учрашувда "нолга ўйнади". Захира дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев бўлди, у мавсумнинг биринчи қисмини "Олимпик"да ўтказди ва ёзда "Бунёдкор"га ўтди. Унинг ҳисобида 19 ўйин, 18 та ўтказиб юборилган гол ва 7 та "қуруқ" ўйин мавжуд.

Ҳимоя марказига "Навбаҳор"дан Филип Иванович ва "Насаф" сардори Ғолиб Ғайбуллаев жойлаштирилди. Яна икки сардор – Владимир Бубанья ("Андижон") ва Анвар Ғофуров ("Нефтчи") захирадан ўрин эгаллади. Кўп жиҳатдан Бубаньянинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Андижон" бу йил Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Тажрибали Олег Зотеев "Сўғдиёна" либосида қойилмақом мавсум ўтказди (Суперлигада 25 ўйин, 4 та гол, 5 та голли узатма) ва ҳақли равишда рамзий термада ўнг қанотни ўзиники қилди. Ҳимоянинг чап қаноти "Насаф" аъзоси Шерзод Насруллаевга насиб қилди. Жамоамизда "Сурхон"нинг икки нафар вакили – Суннатилло Ҳамиджонов ва Беҳруз Шайдулов захира ҳимоячиси сифатида рўйхатга кирди.

Майдон марказига Акмал Мозговой ("Насаф"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор") ва Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо") триоси жойлашди. Мозговой "Насаф"нинг етакчиларидан бири эди ва айнан у Тошкентнинг "Локомотив"и дарвозасини чалқанча услубда ишғол қилиб, "олтин" голга муаллифлик қилди. Жамшид Искандеров мавсум якунида 25 учрашувда "гол+пас" тизимида жами "7+4" натижа қайд этиб, "Навбаҳор"ни учинчи ўринга олиб чиқди. "Динамо"нинг 30 ёшли футболчиси Анвар Ҳожимирзаев фаолиятидаги энг ёрқин мавсумини ўтказди: 25 ўйин, 10 та гол ва 1 та ассист. Захира ярим ҳимоячилари Ойбек Рустамов (ОКМК), Жавоҳир Сидиқов ("Насаф") ва Хислат Халилов ("Динамо") бўлди. Захирадагилар орасида Халиловга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 21 ёшли футболчи Самарқанднинг "Динамо" жамоаси учун ҳақиқий "жокер"га айланди: Суперлиганинг 25 учрашувида "7+5" натижа қайд этди (эътиборлиси, бор-йўғи 7 баҳсни бошланғич таркибда бошлади).

Рамзий жамоамизнинг ҳужуми фақат собиқ Югославия мамлакатлари футболчилари – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Владимир Йовович ("Сўғдиёна") ва Драган Черан ("Пахтакор")дан иборат. Дориев Суперлигада 25 учрашувда "12+7", Йововичда 24 учрашувда "8+8". 37 ёшли Драган Черан кетма-кет олтинчи марта Суперлига тўпурари бўлди: 22 учрашувда 13 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Захирада Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Бектемир Абдуманнонов ("Андижон") ва Зоран Марушич ("Насаф") қайд этилди.




Сўровнома натижаларига кўра, Люпчо Дориев мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. “Сўғдиёна”нинг яна бир вакили Владимир Йовович иккинчи ўринни олди. Учинчи поғонага Акмал Мозговой жойлашди.



Иван Бошкович мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Сўғдиёна" унинг қўл остида тўртинчи ўринни эгаллади (қўшимча кўрсаткичлар туфайли "Навбаҳор"га имкониятни бой бериб, якунда бронза медалидан қуруқ қолди). "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев иккинчи ўринни эгаллади. Қарши жамоаси узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди, бироқ мавсум якунида кетма-кет "қоқилди" ва ОЧЛ-2да омадсиз иштирок этди. Учинчи ўринни Ўзбекистон чемпионатида ОКМКга кумуш медалларини олиб келган Миржалол Қосимов банд этди.




Кутилганидек, Абдувоҳид Неъматов Суперлигада мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айланди. У рамзий термамиздан ҳам жой олди. Овоз бериш натижаларига кўра, Ҳамидулло Абдунабиев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи қатордан "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров жой олди.



"Пахтакор" жамоаси вакили Муҳаммадрасул Абдумажидов мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. 20 ёшли ҳимоячи ўзининг катталар даражасидаги биринчи тўлиқ мавсумида қатнашди ва тез фурсатда бошланғич таркиб аъзоси бўлиб олди. У барча мусобақаларда 28 ўйинда (24 таси асосийда) майдонга тушиб, 1 та гол урди. Абдумажидов нафақат Суперлигада, балки ОЧЛ Элит Лигасида ҳам ишончли ўйин кўрсатди. Рустам Турдимуродов иккинчи ўринни эгаллади. 2024 йилги мавсум ижара асосида "Андижон"да ҳаракат қилган 20 ёшли форвард барча турнирларда 24 ўйинда "9+1" натижа қайд этишга эришди. Учинчи ўрин "Сурхон"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаровга насиб этди. Катталар даражасидаги биринчи тўлиқ мавсумида у 15 ўйин ўтказди ва 8 та тўп киритди.



Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги энг яхши футболчиси Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 20 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум "Ланс"нинг асосий аъзосига айланди ва барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушди, шулардан 10 тасида бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳусанов октябрь ойида Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси дея эълон қилинди. Бундан ташқари, Абдуқодир бир неча бор "SofaScore" статистик портали ва "Ланс" мухлислари сайти талқинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Сўровномада ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев иккинчи ўринни эгаллади. 2024/2025 йилги мавсумда у "армиячилар"да 22 та ўйин ўтказиб (18 таси асосийда), 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Учинчи поғонани Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев эгаллади – 14 ўйин (9 таси асосийда) ва 3 та голли узатма.



Championat.asia Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футзалчиси ва энг яхши аёл футболчисини ҳам аниқлади. Улар – Ҳусниддин Нишонов ва Диёра Хабибуллаева.





Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика