RU

Последние новости

02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди! Новости

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди!

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" – "Пахтакор" 5:2
9 ноябрь, шанба
Голлар: Сияваш Ҳақназари 3, 43; Жамшид Искандеров 62, 90+7; Гиорги Никабадзе 90+2 — Отабек Жўрақўзиев 36, 46.
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко
Захира ҳаками: Никита Мустафин
ВАР: Ильгиз Танташев
АВАР: Алишер Усмонов
Ҳакамлар назоратчиси: Зокир Қодиров
Учрашув комиссари: Шоҳрух Саид

"Навбаҳор": 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сиаваш Ҳақназари, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов (55.Комилжон Тожидинов 84), 13.Филип Иванович (17.Русланбек Жиянов), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (21.Гиорги Никабадзе 63), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 41.Озодбек Маърупов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 20.Музаффархон Мўминов, 24.Достонбек Абдулхаев, 27.Жаҳонгир Турсунов, 88.Асадбек Жўрабоев.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов (8.Диёр Холматов 46), 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 17.Достонбек Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов 58), 22.Умар Адҳамзода (2.Беҳрузбек Асқаров 46), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Отабек Жўрақўзиев (33.Дониёр Абдуманнопов 65), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
Захира: 35.Павел Павлюченко, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов.

Навбахор

Сияваш Хакназарий - 3', Сияваш Хакназарий - 43', Джамшид Искандеров - 62', Гиорги Никабадзе - 90', Джамшид Искандеров - 90'

Суперлига. Тур 24

09/11/2024, 16:00

2
:
5
Завершен

Пахтакор

Отабек Журакузиев - 36', Отабек Журакузиев - 46'

45'
90'
3'  Сияваш Хакназарий
3'  Жамшид Болтабаев
43'  Сияваш Хакназарий
43'  Тома Табатадзе
62'  Джамшид Искандеров
62'  Тома Табатадзе
63'  Филип Иванович (Русланбек Жиянов)
63'  Тома Табатадзе (Гиорги Никабадзе)
74'  Сияваш Хакназарий (Асадбек Джурабоев)
80'  Йован Жокич
84'  Саидазамат Мирсаидов (Комилжон Тожиддинов)
87'  Гиорги Никабадзе
89'  Комилжон Тожиддинов
90'  Гиорги Никабадзе
90'  Азим Ахмедов
90'  Джамшид Искандеров
36'  Отабек Журакузиев
36'  Улугбек Хошимов
46'  Отабек Журакузиев
46'  Шахзод Азмиддинов (Диёр Холматов)
46'  Умар Адхамзода (Бехруз Аскаров)
46'  Диёр Холматов
55'  Бехруз Аскаров
56'  Достонбек Хамдамов (Махмуд Махамаджонов)
65'  Отабек Журакузиев (Дониёр Абдуманнопов)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. ГООООООЛ! Қарши ҳужумга қочиб кетган Жамшид Искандеро ҳисобни йирик кўринишга олиб келди!

90+6-дақиқа. Огоҳлантириш! Азим Аҳмедовга сариқ! 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Комилжон Тожидиновнинг узатмасидан кейин Никабадзе орадаги фарқни иккитаг оширди!

90+2-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми омадсиз якунланди. Суюнов тўпни ўйинга киритиб беради. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Мезбонлар сафида Саидазамат Мирсаидов ўрнига Комилжон Тожидинов ўйинга қўшилди! 

83-дақиқа. Собирхўжаев Никабадзенинг оёғига тепиб юборди.

Қўшимчасига мезбонларнинг бир вакили толиқиш туфайли майдонга қулади. Мажбурий тўхталиш.

81-дақиқа. Тўпни рақибдан олиб қўйган "Навбаҳор" рақибни тўпсиз қолдириб, тинчлантиришга уринмоқда. 

80-дақиқа. Огоҳлантириш! Йован Жокич Ҳошимовга нисбатан фол учун сариқ карточка ишлаб олди.

79-дақиқа. Диёр Холматовнинг яхши зарбасидан кейин Элдорбек Суюнов "сейв" ижро этиб, жамоасини голдан қутқарди.

74-дақиқа. Ўзгариш! Ҳақназари ўрнини Жўрабоевга бўшатиб берди!

73-дақиқа. Ҳисобда олдинда бораётган "Навбаҳор" ҳеч қаерга шошилмаяпти.

69-дақиқа. Маҳмуджон Маҳаммаджоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

65-дақиқа. Ўзгариш! Отабек Жўрақўзиев ўрнга Дониёр Абдуманнопов ўйинга қўшилди!

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Собирхўжаев сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Футболчи ҳакамнинг қарори билан тортишмаяпти ҳам. 

64-дақиқа. Ўзгаришлар! Никабадзе ва Жиянов майдонга тушди.

63-дақиқа. Ўзгаришлар! Гиорги Никабадзе Тома Табатадзени, Русланбек Жиянов эса Филип Ивановични алиштирди. 

62-дақиқа. ГОООООЛ! Жамшид Искандеров ажойиб комбинацияни аниқ зарба билан голга айлантирди!

60-дақиқа. Бир футболчи кўп бўлиб қолган "Навбаҳор" дарҳол тўп назоратини ўз томонига оғдирди.

58-дақиқа. Ўзгариш! Достонбек Ҳамдамов ўрнига Маҳмуджон Маҳаммаджонов майдонга туширилди. 

56-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Тўпга ета олмаган Беҳрузбек Асқаров ҳакам томонидан аввалига сариқ карточка лойиқ кўрилди, аммо "VAR" аралашуви ҳамда бош ҳакам такрорий лавҳани кўргач, карточка ранги қизилга ўзгарди!

51-дақиқа. "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. 

46-дақиқа. ГООООЛ! Иккинчи бўлим гол билан бошланди! Ҳозиргина майдонга тушган Ҳолматовнинг узатмасидан кейин Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади!

Ўзгаришлар! Шаҳзод Азмиддинов ҳамда Умар Адҳамзоданинг ўрнига Диёр Холматов ва Беҳрузбек Асқаров ўйинга қўшилди

Шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45+2-дақиқа. "Пахтакор" ҳужумга ўтиш уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

45+1-дақиқа. "Навбаҳор"нинг ҳужумида иш зарбагача етиб бормади.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди! 

43-дақиқа. ГОООООЛ! Яна Сияваш катта саҳнага чиқмоқда. Тома Табатадзенинг зарба/узатмасидан кейин Ҳақназари тўпга ета олди ва "Навбаҳор"ни яна олдинга олиб чиқди!  

41-дақиқа. Майдон марказида фол, Алижонов йиқитилди.

39-дақиқа. "Навбаҳор"нинг ҳужуми узилиб қолди.

36-дақиқа. ГООООЛ! Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади! Керакли вақтда жарима майдончаси марказида пайдо бўлган Отабек тўпни дарвоза тўрига йўллади.

25-дақиқа. "Навбаҳор" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ ҳакам ҳужумда фол қайд этди. 

22-дақиқа. Жамоалар анча тинчланишди ва ўйин темпи бироз тушди. 

17-дақиқа. Мезбонлар кучли босим уюштиришмоқда. Кетма-кет зарбалардан кейин "лочинлар" бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

16-дақиқа. "Навбаҳор" вакили ўйиндан ташқари ҳолатда. 

15-дақиқа. Элдорбек Суюнов ўйинга киришди. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ стандартдан наф чиқара олишмади меҳмонлар.

11-дақиқа. Дастлабки 10 дақиқада "Навбаҳор" рақибдан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

9-дақиқа. Бу сафар Мирсаидовга қарши қўполлик қайд этилди, жарима майдончасига яқин ҳудуддан зарба берилади.

7-дақиқа. Саидазамат Мирсаидов рақиб жарима майдончасига кириб, йиқилди, ҳакамнинг ҳуштаги жим.

"Навбаҳор" биринчи ҳужумидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Буёғига жамоалар қандай ҳаракат қиларкин?

3-дақиқа. ГООООЛ! Болтабоевдан тўпни қабул қилиб олган Сияваш Ҳақназари ҳисобни очди!

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида бир қарорга келган.



Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика