RU

Последние новости

22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  0 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  6 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  1 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  1 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  1 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  1 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  3 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  7 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  8 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  28 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  73 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  3

Суперлига. "Сўғдиёна" ва ОКМК ўзаро дуранг ўйнаб, "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" ва ОКМК ўзаро дуранг ўйнаб, "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" - ОКМК 1:1 

Голлар: 11 - Рубен Санчес (Хуршид Ғиёсов), 87 - Ислом Тўхтахўжаев (автогол)
21 октябрь 2024 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Мумтоз Тошмуродов
ВАР: Ильгиз Танташев
АВАР: Ислом Азимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов 8.Владимир Йовович (99.Умидбек Султонов.84), 9.Самандар Мавлонқулов (82.Фазлиддин Омонкелдиев, 77), 14.Люпчо Дориев, 23.Сухроб Иззатов, 28.Станислав Андреев ( 68.Сардорбек Ҳошимов,77), 32.Нодир Соибов, 33.Олег Зотеев. 

Заҳира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Сардор Қулматов, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Муҳаммадюсуф Фозилов, 17.Самандар Синдаров, 22.Алексей Носко, 

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов ( 30.Аброр Саримсоқов, ( 30.Аброр Саримсоқов, 87), 5.Гиорги Папава, 9. Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов (22.Шоҳрух Гадоев,86), 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов,87), 13.Элдорбек Бегимов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 28.Арихиро Сентоку ( 77.Нодирбек Абдураззоқов.90+4).

Заҳира: 25.Дилшод Ёқубов, 3. Сардор Раҳмонов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 19.Михаэль Клепач,  23.Искандар Бусинов,

Огоҳлантириш:  66 - Станислав Андреев, 80 - Арихиро Сентоку


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+1. Хошимов дубл қайд этганди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтармоқда

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

87. ГОООЛ. Сардорбек Ҳошимов ҳисобни тенглаштирди

86. Ўзгариш: Саримсоқов, Гадоев, Абдураҳмонов майдонга тушди, улар Даци, Қосимов ва Ғиёсовни алиштиришди

84. Ўзгариш: Йoвовичнинг ўрнига Султонов тушди

82. Илёсовдан супер сейв. Йововичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди

80. Огоҳлантириш: Арихиро Сентоку хатога йўл қўйди ва бу хатони қўполлик билан "тузатди". Бу қилмиши учун эса Насибуллаев сариқ карточка кўрсатди

77. Ўзгаришлар: Фазлиддин Омонкелдиев ва Сардорбек Ҳошимов майдонга тушди, улар Самандар Мавлонқулов а Станислав Андреевни алиштиришди

73. Владимир Йововичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

67. Хуршид Ғиёсовнинг жаримадн йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

66. Огоҳлантириш: Станислав Андреев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

65. Мржамол Қосимов рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади. Бироқ олмалиқликлар ҳужумчисининг зарбасига озгина аниқлик етишмади

63. Учрашув шиддатли кўриниш олмоқда. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳар бир тўп учун жиддий кураш олиб бормоқда

56. Ойбек Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

53. Мезбонлар "штурм"ни бошлашди. Бу сафар Зотеевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

50. Владимир Йовович қанотдан кириб борди ва зарба йўллади. Унинг зарбасини Илёсов ушлаб олди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳужумкорликни оширди

47. Дориевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун уч дақиқа қўшиб берди

44. Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

41. Бурчакдан узатилган тўпни Қобилов дарвозага аниқ йўллантирганди, меҳмонлар дарвозабони ўз ўрнида

36. Бегимов қанотдан тўпни узатди, Салимов сал қолса, ўз дарвозасига гол уриши мумкин эди. Мезбонлар баҳтига зарба секин чиқди ва Митрович тўпни эгаллаб олди

27. Қосимов Санчесни дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Бироқ Санчеснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Олмалиқликларнинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Бироқ улар ўз имкониятларидан максимал даражада фойдалана олишмаяпти.

22. Барчаси жойида ўйин давом эттирилди

21. Шавкат Насибуллаев ВАР билан мулоқот қилмоқда. Меҳмонлар дарвозасига пеналти тепилиши мумкин

20. Учрашув тезлиги бироз секинлашди. Меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда. Мезбонларнинг ҳужумларида эса муаммолар кузатилмоқда

13. Мезбонлар гол ўтказиб юборганидан сўнг ҳужумлари хавфли кўриниш олишни бошлади. Ҳозирча Қосимов шогирдлари яхши ҳимояланмоқда

11. ГОООЛ. Ғиёсовдан ажойиб узатма ва Санчес учрашувда ҳисобни очди.

7. Барчаси жойида Насибуллаев учрашувни давом эттиришга руҳсат беди. Ҳеҳ қандай пеналти йўқ

5. Мезбонлар ҳам хавфли ҳужумга тезда жавоб қайтаришди. Мавлонқуловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Илёсов қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга эса Дориев етиб келмади. Бироқ мезбонлар вакили Сухроб Иззатов рақиб майдонгачисида йиқилди.

4. Санчес Клейди Дацини дарвозабон билан деярли бирга бир чиқариб юборди, олмалиқликлар ҳужумчининг кучли ва аниқ зарбасини Митрович қийинчилик билан қайтарди

Учрашув бошланди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика