RU

Последние новости

07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  0 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  216 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. «Динамо» - «Металлург» 3:3 Новости

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. «Динамо» - «Металлург» 3:3

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Динамо» – «Металлург» учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)  3:3  (0:1)

Голлар:
0-1 Сардор Расулов (26), 0-2 Муроджон Тошматов (61), 1-2 Комил Шарофутдинов , 2-2 Зайниддин Тожиев (68), 3:2 Зайниддин Тожиев (83), 3-3 Суннатилла Мамадалиев

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), С. Шоюсупов (Тошкент), С. Сатторов (Қарши)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

"Динамо": Игоръ Михайлов, Асрор Алиқулов, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Акмал Холмуродов, Абдулло Набиев, Сирожиддин Сайфиев, Алишер Саматов,  Комил Шарофутдинов,  Жасур Азимов, Фирдавс Абдусалимов
 Захира: Андрей Мелиничук, Саддам Боймаматов, Акмал Бозоров, Зайниддин Тожиев, Искандар Холмирзаев, Холмўмин Давронов, Аваз Агалиев

"Металлург": Сухроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Дониёр Одилов, Шоҳназар Норбеков, Александр Ковалёв, Низомжон Эсонов, Саиджон Абдужабборов, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Расулов, Миртўра Акбаров, Сардорбек Соибов
Захира: Маъмур Икромов, Хикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Мамадалиев, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиявуддинов, Муроджон Тошматов

                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

Ҳизматингизда Ҳумоюн Давуров бўлди. Футболда учрашгунча.

- 90 * .
Учрашув жангавор дуранг 3:3 ҳисобида якунланди.

- 90 * .
Санъаатттт. Нега гол кирита олмаганини ўзи ҳам тушуна олмади. 2 метрдан очиқ дарвоза ва ноаниқ зарба.

- 85 * . Голлл. 3:3
Суннатилла Мамадалиев икки ҳимоячидан ўтиб дарвозабонни хато қилишга мажбур етди. Ҳисоб яна ўзгарди.

- 83 * . Голлл. 3:2
Зайниддин Тожиев яна бир бор ўзини кўрсатди. Акмал Бозоровнинг қисқа пасини оддий қилиб Зайниддин дарвозага жойлаб қўйди.

- 80 * . Алмашиш.
Комил Шарофутдинов ўрнига Акмал Бозоров майдонга тушди.

- 72 * . Огоҳлантиришлар:
"Металлург"дан Сардор Расулов ва Александр Ковалёвга огоҳлантирилди.

- 68 * . Голлл 2:2 .
Зайниддин Тожиев ҳимоячиларни хатосидан сўнг бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди.

- 67 * . Алмашиш.
Саиджон Абдужабборов ўрнига Алишер Зиявуддинов майдонга тушди.

- 66 * . Алмашиш.
Сардор Соипов ўрнига Суннатилла Мамадалиев майдонга тушди.

- 65 * . Алмашиш.
Жасур Азимов ўрнига Аваз Агалиев майдонга тушди.

- 63 * . Голл 1:2
. Марказдан бошланган ҳужумни жарима майдончаси ичида Комил Шарофутдинов боши билан дарвозага жойлаб ҳисобни қисқартирди.

- 61 * . Голл 0:2 .
Бу сафар Мурод Тошматов пас деб берган зарбасини Михайловнинг оддий хатоси туфайли дарвозадан ўрин олди.

- 57 * . Ўзгариш.
Майдонда жароҳат олган Норбеков ўрнига Мурод Тошматов тушди.

- 52 *
Сардор Расулов майдон марказидан жарима майдони ичигача Фирдавс Абдусалимов, Аваз Агалиев, Акмал Ҳолмуродовни алдаб кириб борди. Зарба эса ноаниқ.

- 48 *
Ковалёвнинг жаримадан берган зарбасини Жасур Азимов тўхтатиб дарвозабонга етказиб берди.

- 46* . Ўзгариш.
Сирожиддин Сайфиев ўрнига Зайниддин Тожиев майдонга тушди.

- Иккинчи бўлимга старт берилди

Мухлисларсиз стадион ҳудди машғулотдек бўлиб ўтмоқда. Ҳеч қандай файз йўқ. Футболчиларни майдонда айтган ҳар бир сўзи шундоққина эшитилиб турибди.

- 45 *
Биринчи бўлимга қўшимча дақиқалар белгиланмади. Ҳисоб 0:1 меҳмонлар фойдасига.

- 44 *
"Металлург"дан супер ҳужум. Ўйланган ҳужум самарасиз якунланди. Сардор Расуловнинг қанотдан ошириб берган зарбасини Миртўра Акбаров шундоққина дарвоза тарафга буруб қўя олмади.

- 40 *
Шоҳназар Норбековга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Норбеков бугун майдонда енг фаол ўйинчи.

- 37 * .
Ухх. Ғулом Ўрунов ва Жасур Азимов кетма-кет икки марта дарвоза тўсинини нишонга аниқ олди. Икки зарба ҳам ортга қайтди.

- 35 *
"Динамо" ҳамон ҳужумда олдинда лекин ҳисобда "Металлург". Кетма-кет ҳужумлар меҳмонлар жарима майдончаси ишида тўхтамоқда.

- 26*
Голллл  0:1 . Майдон марказида тўпни олдириб қўйган майдон эгалари, ҳимояда ҳам хатога йўл қўйди. Сардор Расулов қийинчиликсиз дарвозани ишғол етди.

- 25 * То`п марказда. "Динамо" ҳамон қисқа паслар билан тўпни назорат қилмоқда.

- 22 * Агалиев - Шихов - Ўрунов. Ажойиб комбинация ва ҳимоячилардан ажойиб ҳаракат. Тўп дарвоза чизиғи ёнида тўхтади!

- 18 * Хавфли вазият
. Жуда ҳам қулай вазиятга чиқиб борган Абдулла Набиев сўнгги зарбада аниқликка эриша олмади. Ҳисоб ҳамон 0:0

- 12 *
"Динамо" кетма-кет уч бурчак тўпини самарасиз якунламоқда.

- 10 *
Санъат Шихов икки ҳимоячини алдаб дарвозага зарба берди. Бу сафар Султонов зарбасини дарвоза устидан ошириб юборди.

- 8* Шоҳназар Норбековнинг 30 метрдан берган кучли зарбасини Михайлов юқори бурчакдан олиб чиқди.

- 6* дақиқада Мирғиёз Сулаймонов қанотдан тезкор ёриб кирди. Жасур Азимов қўполликсиз тўхтатди.

- 2* Дастлабки хавфли ҳужум майдон эгалари томонидан содир етилди. Ғулом Ўруновнинг қанотдан ошириб берган пасида сўнг Абдулла Набиевнинг берган зарбасини Суҳроб Султонов бартараф етди.

- Диққат ! Учрашувга старт берилди.

- Жамоалар ўйин олди машғулотларни ўтаб бўлди ва энди майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.
- Стадион битта ҳам мухлис киритилмаган. Бўм-бўш стадионда ўйинга ҳозирлик кўрилмоқда.
- Ассалому алайкум, хурматли футбол ишқибозлари!
- Учрашув соат 17:30да бошланади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика