RU

Последние новости

08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  2 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  6 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди Новости

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Минор Сабалсета микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, асосийси, шижоатни йўқотмадик ва интилишда давом этдик. Натижада ўз матонатимизни намойиш этиб, даставвал ҳисобни тенглаштирдик, сўнгра ғалаба тўпини киритдик. Биз қойилмақом ишни уддаладик, яъни плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Бутун жамоа хурсандчилигининг чеки йўқ.

Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳиссиётларга жуда берилувчан жамоа экан. Чунки улар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, мезбонларда саросима юзага кела бошлади. Бу эса рақиб дарвозаси томон йўл топишимизда калит вазифасини бажарди ва биз яна иккита гол урдик. 

Кейинги босқичда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу баҳс бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Аммо бугунги учрашувда бўлгани каби ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз", деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика