RU

Последние новости

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  107 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  2 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди Новости

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида ёзгандик.

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда         


Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Вадим Абрамов билан боғландик.

- Жоэль Кожо билан боғлиқ вазият ҳақида сўрамоқчи эдик. "Истиқлол" клуби таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа, битта эмас иккита клуб бизга таклиф билан чиқди.

- Трансфер амалга ошмай қолганида футболчи ва унинг турмуш ўртоғи сизни ва директорни айбламоқда...

- Биласизми мен кимнидир турмуш ўртоғининг фикрига жавоб беришни истамайман.

- Майли, трансфер нима учун амалга ошмади?

- Агар бу таклиф Ўзбекистондаги трансфер ойнаси очиқ пайтида бўлганида биз ўйлаб кўрган бўлардик. Сабаби биз Кожони сотсак ўрнига бошқа ҳужумчи олишимиз керак бўларди. Ҳозир бизда трансфер ойнаси ёпиқ. Нима уни қўйиб юборишимиз керакмиди? Футболчининг клуб билан 1,5 йиллик шартномаси бор.

- Кожо ўз интервьюсида футбол ўйнашга хоҳиши йўқлигини айтди. Ҳужумчи бу ишлардан кейин футбол ўйнамай қўйиши, голлар урмай қўйишидан қўрқмайсизми?

- Агар шундай қиладиган бўлса фақат ўзига зарар қилган бўлади. Агар футбол ўйнамай қўйса биздан кейин кимга керак бўларкин? Аслида у "Динамо"даги ўйинлари орқали шу даражага чиққанини унутмаслиги керак.


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика