RU

Последние новости

21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  2 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  0 20:36SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?  3 20:24"Реал" Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттирса, уни жамоага таклиф қилишга тайёр  0 20:08Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"  4 19:57Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" муҳим ўйинда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  16 19:40Англия кубоги. "Арсенал" кутилганидек "Мэнсфилд"ни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди  3 19:27"Олимпик-MobiUz" назорат ўйинида "Металлург"ни мағлуб этди  1 19:08МТЖ мураббийлар штабида янгилик  8 18:39"Ордабаси" ўйинида томошабинлар Kia автомобили ютиб олиши мумкин  1 18:20"Манчестер Сити" Фоден бўйича қарор қабул қилди  2 17:51Гвардиола Англиядаги тақвим борасида баҳслашишни истамайди: "Мен аллақачон таслим бўлганман. Бу ерда Лига Кубоги EЧЛдан муҳимроқ. "Реал" билан ўйин олдидан тикланиш учун камроқ вақтимиз бор"  11 15:52"Хоразм" ОКМК билан учрашувда тарихий натижа қайд этди  4 15:20"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:47Фабио Каннаваро "Бунёдкор" жамоаси машғулотига борди  1

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди" Новости

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди"

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака сайтимизга кичик интервью берди.

"Курашларга бой учрашув гувоҳига айландик. Икки терма жамоа ўртасида ҳар доим шундай қизиқарли баҳслар бўлиб туради. Биз бугун Испанияни мағлуб этини истагандик, аммо буни уддалай олмадик. Ўйин давомида кўп йўқотишлар бўлди, ўйиндан олдин ҳам йўқотишлар бўлганди. Биз бор-йўғи 7-8та футзалчи билан ўйнамоқдамиз" - дея фикр билдирди Рикардо Кака

- Қозоғистон ўйиннинг қайси жабҳасида рақибдан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳимояда. Биз бугун кўпроқ ҳимояландик. Испания эса ҳужум қилди. Биз "иккинчи" рақамли жамоа бўлдик. Ҳужум ўйинларни ютади, ҳимоя эса совринларни деган гап бор.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Ўтган мундиалдан ҳам яхшироқ натижа кутишмоқда. Биз буни ҳис қиляпмиз ва бу бизга босим бўлмоқда, лекин шу босим, аслида бизнинг устунлигимиз ҳисобланади. Ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалда иштирок этгандик. Мухлислар бу сафар ҳам ярим финал натижасини кутишмоқда. Мен жамоамга кўп маротаба такрорлаяпман, бизда аниқ бир мақсад йўқ. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Учрашув давомида "Андижон" спорт комплексига ташриф буюрган барча мухлислар Қозоғистонга мухлислик қилишди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар "коридор" қилиб ўйинга кузатиб қўйишди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман. Айтганча, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари мусобақани дуранг билан бошлашди.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика