RU

Последние новости

08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  0 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  44 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  31 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  281 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди

Ла Лига 4-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Бетис" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Бетис" 2:0

Гол: 1:0 – 67 Мбаппе, 2:0 – 75, пенальти Мбаппе.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 65), Рюдигер, Милитао, Карвахаль, Себальос (Браим Диас, 65), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Модрич, 84), Родриго (Эндрик, 89).

Бетис – Руй Силва, Перро, Натан, Льоренте, Сабали, Вильям Карвалью (Кардозо, 57), Рока, Форнальс (Лосада, 83), Санчес (Диао, 72), Эззальзули (Хуанми, 83), Руибаль (Роке, 57).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (59), Карвахаль (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Бетис" кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

84. Мбаппе захирага олинди, Модрич майдонга тушди.

75. ГОЛ! Мбаппе Винисиус ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Франциялик ҳужумчи марказни нишонга олди, "Бетис" дарвозабони эса ўзидан ўнг томонга ташланди.


73. Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда йиқитилди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Ҳакам ВАР монитори ёнига келиб вазиятни томоша қилди ва пенальти белгилади. 

69. ГОЛ! Зарбалари дарвозага қадар етиб бормаётган Мбаппе Вальвердининг супер пасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда Ла Лигадаги дебют голини урди!


64. Хавфли вазият! "Бетис"нинг ҳужумини мезбонлар қийинчилик билан бартараф этишди.

63. Винисиуснинг пасидан сўнг Мбаппе чап оёқда зарба йўллади, яна тўп дарвозагача етиб бормади, ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.

60. Роканинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Куртуа эгаллаб олди.

59. Винисиус ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

58. Эззальзули қарши ҳужумда Куртуа дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрининг ён бурчагига тегди.

56. Родригонинг кучли зарбасини Руй Силва қайтарди.

54. Зарба бериш навбати меҳмонларга келди. Куртуа ўз ўрнида.

52. Винисиуснинг паси рақиб жарима майдонида "Бетис" ҳимоячисининг қўлига тегди, бироқ ҳакам қўл танага ёпишиб турганини қайд этди.

50. Хавфли вазият! Мбаппе рақиб жарима майдонида бўш дарвозани ишғол қила олмади, бу вазиятда ўзини оқлаш учун бахтига ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Родригонинг рақиб жарима майдонида чап оёқда тепган тўпи дарвозанинг ён томонига тегди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эззальзули рақиб жарима майдонида Родригони алдаб ўтди, бироқ Карвахалдан ўтиб кета олмади.

39. Хавфли вазият! Мбаппе–Винисиус тезкор комбинацияси натижасида франциялик футболчи якуний пасга улгура олмади.


38. Мбаппенинг чап қанотдан йўлланган навбатдаги зарбасига яна рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

34. Мбаппенинг рақиб жарима майдони ичида зарба беришига Льоренте йўл қўймади.

31. Футболчиларни чанқоқларини бостириб олишди.

28. Мбаппе яна рақиб жарима майдонида тўпни олдириб қўйди.

24. Хавфли вазият! Мбаппенинг жарима майдони ичидан дарвозанинг узоқ бурчаги томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


24. Вальвердининг зарбасини Руй Силва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

20. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Милитао бош билан зарба йўллади, Силвадан қайтган тўпга яна зарба йўллаган мадридликлар ҳимоячиси иккинчи уринишда адашди.


19. Вальвердининг рақиб жарима майдонига узатмасини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. 

15. Мбаппе рақиб жарима майдонида тўпни Натанга олдириб қўйди.

11. "Бетис" қисқа вақт ичида иккита хавфли вазият содир этди, бири зарба биланякунланган бўлса, иккинчисини мезбонлар ҳимоячиси бартараф этди.

7. Хавфли вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан сирпаниб узатган тўпига Мбаппе кўнгилдагидек зарба йўллай олмади, унга "Бетис" дарвозабони халақит бериб қолди. 

5. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо хавфли ҳужум содир этилмади.

Статистикага назар солсак, "Реал Мадрид" "Бетис"га қарши ўз майдонидаги сўнгги 7 ўйинда атиги 2 та тўп киритган. 

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика