RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  51 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Суперлига. "Пахтакор" Жиззахда автогол эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" Жиззахда автогол эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 17-тур

"Сўғдиёна" – "Пахтакор" 0:1

26 август. Жиззах. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Санжар Шоюсупов 

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Суҳроб Иззатов 67 автогол, - 0:1. 

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 8.Владимир Йовович (6.Алишер Салимов, 76), 9.Самандар Мавлонқулов (11.Зоран Петрович, 56), 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов, 23.Суҳроб Иззатов (99.Умидбек Султонов, 76), 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов (82.Фазлиддин Омонкелдиев, 79), 33.Олег Зотеев.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 17.Самандар Синдаров, 22.Алексей Носко, 68.Сардорбек Ҳошимов, .

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 10.Драган Черан, 22.Умар Адҳамзода (30.Отабек Жўрақўзиев, 90), 23.Абдруаф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (99.Улуғбек Ҳошимов, 78), 40.Кими Мерк (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов (2.Беҳруз Асқаров, 90+4), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Йовович 21, Абдурауф Бўриев 59, Драган Черан 70, Умидбек Султонов 83, Владимир Назаров 88, Улуғбек Ҳошимов 89, Олег Зотеев 90+7, 

Четлатиш: Хондамир Мустафоқулов (ўйиндан кейин).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Четлатиш. "Сўғдиёна". Хондамир Мустафоқулов

90+7. ЎЙИН ТУГАДИ. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1

90+7. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Олег Зотеев

90+4. Ўзгариш. "Пахтакор". Маҳаммаджонов ўрнига Асқаров тушди

90+2. Зарба! Андреев жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. "Пахтакор". Адҳамзода ўрнига Жўрақўзиев тушди

89. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Улуғбек Ҳошимов

89. Хавфли вазият! "Пахтакор"дан тезкор қарши ҳужум, Аммо Адҳамзода тўп узатишда хатога йўл қўйди

88. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Владимир Назаров

83. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Умидбек Султонов

79. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Сойибов ўрнига Омонкелдиев тушди

78. Ўзгариш. "Пахтакор". Абдуманнопов ўрнига Ҳошимов тушди

76. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Йовович ва Иззатов ўрнига Салимов ва Султонов тушди

70. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Драган Черан

67. ГОЛ! Аниқроғи автогол! 0:1. Абдуманнопов ўнг қанотдан узатган тўпни Иззатов боши билан ўз дарозасига киритиб юборди!

62. ЗАРБААА! Аҳадовнинг тўп узатишдан кейин Андреев жарима майдони ичига кириб зарба берди, Назаровдан ажойиб сейв!



59. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Абдурауф Бўриев

56. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Мавлонқулов ўрнига Петрович тушди

55. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Абдуманноповнинг зарбаси ноаниқ кетди, Черан ҳам тўпга улгурмади

54. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Йовович катта тезликда олдинга ўтди ва ҳужумга тўпни узатди, Мавлонқулов тўпни тўхтата олмади

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Кими Мерк ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди



45. Биринчи таймга вақт қўшилмади, ҳозирча ҳисоб 0:0

44. УХХ! "Сўғдиёна" дарвозабони Собиров тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди, сал қолса Черан бундан фойдаланиб кетарди.

38. ЗАРБА! Драган Черан жарима майдони ичида зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Хавфли вазият бўлганди!

33. Хавфли вазият! Чап қанотдан Адҳамзода олдинга ўтди ва зарба берди, бирозгина ноаниқ!

25. ЗАРБА! Йовович жарима зарбасини амалга оширди, тўп тўғри дарвозага йўлланди, бироз ноаниқ!

24. Хавфли вазият. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Йовович жарима майдонига ёриб кирди, унга Назаров тўғаноқ бўлди ва ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

21. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Владимир Йовович

18. ЗАРБАААА! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Владимир Йововичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Владимир Назаров тўпни эгаллаб олди! 

16. Зарба! Абдуманноповнинг зарбаси ноаниқ кетди

10. Дастлабки дақиқаларни иккала жамоа бир-бирини ўрганиш билан ўтказди. Хавфли вазиятлар йўқ. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика