RU

Последние новости

14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  1 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  6 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  9 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  33 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда” Новости

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда”

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бош мураббийи Сами Ал Жабер Осиё футболи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббийнинг айтишича, Европа футболи даражасига етишимизга ҳали анча бор экан.

“Осиёда футбол ривожланмоқдами? Тўғрисини айтсам, бу борада бир нарса дейиш қийин. Қитъада кучли жамоалар бор, лекин уларни Европа клублари билан солиштира олмайман. Осиё футболида ҳам катта пуллар айланаётганини инкор этмайман, лекин муаммо шундаки, бу пуллар доим ҳам футбол ривожи учун сарфланмаяпти. Натижада яхши ўйинчилар етишиб чиқаётгани йўқ, борлари ҳам учинчи дунё футболини ўйнашмоқда”.

“Масалан, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га бора олмади. Худди шундай Ўзбекистон термаси ҳам чиқолмади. Ваҳоланки, ҳар икки мамлакатда футболга бўлган эътибор юқори. Клубларни молиялаштириш ҳам жойида. Аммо нима учундир умумий ҳисобда футбол ўсмаяпти. Фақат Японияда аҳвол бирмунча яхши бўлиши мумкин”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлган ўйинлардан менда илиқ хотиралар қолган. Менга қарши тўп сурган футболчилардан уч нафарини доим эслаб юраман. Булар - Миржалол Қосимов, Максим Шацких ва Сервер Жепаров. Қосимов жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга оширарди, Шацкихдек ҳужумчини ҳали Осиёда кўрган эмасман. Жепаров эса ўйинни олиб бориш, майдонни кўра билиш бобида кучли эди”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика