Черан Красницкийни ортда қолдирди
29 июн 2024 13:08
Новости
Черан Красницкийни ортда қолдирди
Сербиялик футболчи "Пахтакор" тарихида навбатдаги рекордларни янгилашда давом этмоқда.
Энди Черан "Пахтакор" сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Красницкийдан тортиб олди. Красницкий "Пахтакор" таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103тага етказди. Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игорь Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.
Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красницкий 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии