RU

Последние новости

10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  4 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  11 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  4 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  30 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  2 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  6 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  35 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  18 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  20 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  13 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  17 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  29

Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди Новости

Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Евро-2024 "F" гуруҳ 2-тур доирасидаги Туркия — Португалия ўйини бўлиб ўтди.

Евро-2024.
"F" гуруҳи

Туркия – Португалия 0:3
22 июнь, 19.00, "Сигнал Идуна Парк"
Голлар
: 0:1 – 21 Бернарду Силва, 0:2 – 28, автогол Акайдин, 0:3 – 55 Бруну Фернандеш.

Туркия – Байиндир, Челик, Бардакжи, Акайдин (Демирал, 75), Айхан (Юксек, 58), Кадыоглу, Чалханоглу, Кекчю (Язиджи, 46), Акгюн (Гюлер, 70), Актюркоглу (Йилдыз, 58), Йилмаз.

Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу (Семеду, 68), Пепе (Антониу Силва, 83), Рубен Диаш, Мендеш, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва, Пальинья (Рубен Невеш, 46), Витинья (Жоау Невеш, 88), Рафаэл Леау (Нету, 46), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бардакжи (25), Рафаэл Леау (39), Акайдин (42), Челик (42), Пальинья (45).


Турция

Чемпионат Европы. Группа F . Тур 2

22/06/2024, 22:00

3
:
0
Завершен

Португалия

Бернарду Силва - 21', Самет Акайдин - 28', Бруну Фернандеш - 56'

Стадион: Signal Iduna Park, 61047 зрителей

Главный судья: Felix Zwayer

45'
90'
25'  Абдюлькерим Бардакджы
42'  Самет Акайдин
42'  Зеки Челик
46'  Оркун Кекчю (Юсуф Языджи)
58'  Мухаммед Актюркоглу (Кенан Йылдыз)
58'  Каан Айхан (Исмаил Юксек)
70'  Юнус Акгун (Арда Гюлер)
75'  Самет Акайдин (Мерих Демирал)
21'  Бернарду Силва
28'  Самет Акайдин
39'  Рафаэл Леау
45'  Жуан Палинья
46'  Рафаэл Леау (Педру Нету)
46'  Жуан Палинья (Рубен Невеш)
56'  Бруну Фернандеш
56'  Криштиану Роналду
68'  Жуан Канселу (Нелсон Семеду)
83'  Пепе (Антониу Силва)
88'  Витинья (Жуан Невеш)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Бўлди, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Португалия 2-турдан кейин 6 очко тўплаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.  

90+3-дақиқа. Зеки Челик жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.  

90+2-дақиқа. Майдонга яна бир мухлис тушиб кетди. Чамаси у Криштиану Роналдунинг мухлиси экан. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Ўзгариш! Витинья ўрнини Жоау Невешга бўшатиб берди. 

82-дақиқа. Майдонга томошабинлардан бири тушиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

80-дақиқа. Туркия термаси бир неча дақиқа давомида тўпни рақиб жарима майдончаси яқинида ушлаб турибди. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Самет Акайдин ўрнига Мерих Демирал майдонга туширилди.  

70-дақиқа. Ўзгариш! Юнус Акгюннинг ўрнига Арда Гюлер майдонга тушди.  

68-дақиқа. Ўзгариш! Жоау Канселу ўрнини Нельсон Семедуга бўшатиб берди. 

68-дақиқа. Майдон марказига яқин Исмоил Юксак Бруну Фернандешга нисбатан фол ишлатди. 

63-дақиқа. Туркия рақиб дарвозаси томон йўл излашда давом этмоқда. 

56-дақиқа. ГОООООООЛ! Криштиану Роналду қизғанмади ва Бруну Фернандеш тўпни бўш қолган даврозага йўллаб қўйди.  

55-дақиқа. Витиньяга нисбатан фол ишлатилди. 

51-дақиқа. Португалия тўпни назорат қилмоқда. 

48-дақиқа. Туркия бурчак зарбасини Ҳакан Чалхануглу амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддалашди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Бош ҳакам ўйин қоидасини бузгани учун Жоау Палиньяни огоҳлантирди!

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Зеки Челик норозилиги учун сариқ ишлаб олди. 

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Самет Окайдинга сариқ кўрсатилди. У Леауга нисбатан қўпол ўйнади.  

41-дақиқа. Оркун Кекчю жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, лекин Диогу Кошта барчасини назорат қилмоқда.  

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Рафаэл Леау симуляция учун сариқ карточка кўрсатилди. 

35-дақиқа. Бруну Фернандеш жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди, лекин ноаниқ. 

33-дақиқа. Тезда иккита гол ўтказиб юборган турклар ҳужумга ўтишга ва ҳеч бўлмаса орадаги фарқни қисқартиришга уринишмоқда.

29-дақиқа. ГОООООООЛ! Самет Акайдиндан жуда чиройли гол, лекин у ўз дарвозасини ишғол қилди. Автогол ушбу "Евро"нинг асосий тўпурари яна ишга киришди. 

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Абдулкарим Бардакчи майдон марказидаги фоли учун огоҳлантирилди! 

21-дақиқа. ГООООООЛ! Бернарду Сильва ҳисобни очмоқда! Чап қанотдан ривожлантирилган ҳужумини "Манчестер Сити" футболчиси кучли ва аниқ зарба билан якунлади. 

19-дақиқа. Каан Айхан марказда Палиньяга нисбатан фол ишлатди. 

15-дақиқа. Рақибини доғда қолдирган Криштиану тўпни Рафаэль Леауга етказиб берди, аммо "Милан" футболчисининг бош билан берган зарбаси қовушмади.   

12-дақиқа. Португалия тўпни назорат қилмоқда. 

9-дақиқа. Португалиянинг ҳужуми якунига етмай қолди. 

7-дақиқа. Ҳоқон Чалҳануглу ижросидаги бурчак зарбасидан кейин иш зарбагача етиб бормади. 

6-дақиқа. Карим Актуркуглу ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси қовушмади. 

2-дақиқа. Ўйиндаги илк зарбани Криштиану Роналду йўллади, Байиндир ўз ўрнида. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни португалияликлар бошлашди. 

Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика