RU

Последние новости

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  1 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  3 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди

Суперлига 12-тури доирасидаги ОКМК – "Пахтакор" беллашуви якунланди.

Суперлига

12-тур

ОКМК – "Пахтакор" 4:2

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Сардор Миродилов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Никита Мустафин

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 — 14, Драган Черан (пенальти), 1:1 — 34, Арихиро Сентоку (Азиз Холмуродов), 1:2 — 45+3, Муҳаммадрасул Абдумажидов, 2:2 — 79, Хуршид Ғиёсов (пенальти), 3:2 — 90, Гиорги Папава, 4:2 — 90+7, Иракли Рухадзе (Бахтиёржон Қосимов).

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (9.Рубен Санчес, 69), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов (8.Бахтиёржон Қосимов, 90+5), 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 69), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 88), 77.Нодирбек Абдураззоқов (99.Иракли Рухадзе, 69).

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 11.Мурод Тошматов, 13.Элдор Бегимов, 21.Саидафзалхон Ахроров.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев (33.Дониёр Абдуманнопов, 85), 31.Муҳаммадали Усмонов (7.Ҳожиакбар Алижонов, 71), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира:  12.Владимир Назаров, 4.Абубакир Ашуров, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантириш: Арихиро Сентоку (61), Нодирбек Абдураззоқов (67), Беҳруз Асқаров (90+3), Иракли Рухадзе (90+8).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+7. ГОЛ! Прессинг натижасида тўпни олиб қўйган ОКМК ҳужуми Рухадзе гол билан якунлаб, учрашувга нуқта қўйди. 

90+3. Асқаров Ғиёсовга нисбатан қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Бир неча дақиқа илгари майдонга тушган Папава Ғиёсовнинг зарбасидан сўнг дарвозабондан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

88. ОКМКда ўзгариш: Сентоку ўрнига Папава ўйинни якунлаб қўяди.

85. "Пахтакор"да ўзгариш: Абдуманнопов Собирхўжаевни алмаштирди.

79. ГОЛ! Ғиёсовнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди, аммо қайтган тўпни ОКМК ҳужумчиси дарвозага жойлаб қўйди.

78. Пенальти! Ғиёсов рақиб жарима майдонида "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан йиқитилди. 11 метрли жаримани жабрланувчининг ўзи амалга оширади.

77. Ҳакам ВАР экранидан "Пахтакор" дарвозаси томон эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. 

75. Ғиёсовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

69. Мезбонларда биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

67. Собирхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатган Абдураззоқов огоҳлантирилди. 

64. Холматовнинг зарбаси кучли чиқмаган боис Раҳимов учун қийинчилик туғдирмади.

61. Холматовнинг юзига зарба бериб юборган Сентоку огоҳлантирилди.

56. Мезбонларнинг навбатдаги хужуми Ғиёсовнинг зарбаси билан якунланди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

52. Хавфли вазият! Чераннинг пасидан сўнг Холматов зарба йўллади, бироз ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм тугади.

45+3. ГОЛ! Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпи Абдумажидовнинг ОКМК дарвозасини ишғол қилиши билан якунланди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Ҳужум чоғида меҳмонлар футболчиси рақибга нисбатан қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Хавфли вазият! Қосимовнинг узатмасидан сўнг Холмуродов зарба йўллади, бирозгина аниқлик етишмади.

34. ГОЛ! ОКМКнинг япониялик футболчиси Арихиро Сентоку Холмуродовнинг пасини рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.


32. Хавфли вазият! Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми Ғиёсовнинг зарбаси билан якунланди, "Пахтакор" ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

31. Аҳмадалиевнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов йўллаган зарба Холмуродовники сингари кўриниш олди.

25. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Холмуродов бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ кўриниш олди.

24. Ортиқбоев узоқ масофадан зарба йўллади, ОКМК посбони тўпни ушлаб олди.

23. Хавфли вазият! Мезбонларнинг яна бир вазияти "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

21. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Раҳмоновнинг бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

20. Хавфли вазият! Комиловнинг узатмасига рақиб жарима майдони ичига кириб борган Холмуродов зарба йўллай олмади, Азиз тўпни тепиш ўрнига бўйсиндиришга ҳаракат қилди.

14. ГОЛ! Черан пенальтидан ОКМК дарвозасини ишғол қилди. Раҳимов тўп йўналишини топа олмади.


13. Пенальти! Бироз аввалги вазиятда Ҳамдамовнинг узатмаси Аҳмадалиевнинг қўлига тегибди.

12. Ҳакамни ВАР томон чорлашди. ОКМК дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.  

11. Ҳамдамовнинг чап қанотдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди, Раҳимов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

10. Мезбонларнинг яна бир стандарти бесамар якунланди.

7. Собирхўжаевнинг узатмасини "Пахтакор" футболчилари рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

6. Чераннинг ажойиб узатмасидан сўнг Усмоновнинг зарбасига Комилов тўғаноқ бўлди.

4. Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Тўхтахўжаев бартараф этди.

2. Мезбонлар илк дақиқадаёқ стандарт вазият ишлаб олди. Қосимовнинг бурчакдан узатмаси "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика