RU

Последние новости

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди Новости

"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди

Европа чемпионатининг навбатдаги кун учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Евро-2024
"Е" гуруҳи, 1-тур
Бельгия - Словакия 0:0
Гол: 0:1 – 7 Шранц.
17 июнь, "Дойче банк Парк" стадиони. 

Бельгия – Кастельс, Кастань, Фас, Дебаст, Карраско, де Брюйне, Мангаля, Онана, Троссард, Доку, Лукаку.

Словакия – Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка, Лоботка, Дуда, Гараслин, Шранц, Боженик.

Огоҳлантиришлар: Мангаля (30), Юри Тилеманс (76), Доди Лукебакио (85) - Иван Шранц (41). 


Бельгия

Чемпионат Европы. Группа E . Тур 1

17/06/2024, 22:00

1
:
0
Завершен

Словакия

Иван Шранц - 7'

Стадион: Deutsche Bank Park, 45181 зрителей

Главный судья: Halil Meler

45'
90'
29'  Орел Мангала
56'  Ромелу Лукаку
57'  Орел Мангала (Йохан Бакайоко)
74'  Леандро Троссард (Юри Тилеманс)
76'  Юри Тилеманс
84'  Жереми Доку (Лои Опенда)
84'  Янник Феррейра-Карраско (Доди Лукебакио)
85'  Доди Лукебакио
86'  Ромелу Лукаку
7'  Иван Шранц
7'  Юрай Куцка
41'  Иван Шранц
70'  Роберт Боженик (Давид Стрелец)
70'  Лукаш Гараслин (Томаш Суслов)
81'  Иван Шранц (Давид Дюриш)
90'  Ондрей Дуда (Адам Оберт)


"Е" гуруҳида Бельгия терма жамоаси Словакияга қарши баҳс олиб борди. 


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва мусобақадаги дастлабки чинакамига сенсация қайд этилди. Словакия кутилмаганда Бельгияни мағлуб этди. 

90+7-дақиқа. Бельгия қанчалик уринмасин Дубравка дарвозаси томон йўл топа олмаяпти. 

90+4-дақиқа. Ўзгариш! Дуда ўрнига Оберт майдонга туширилди.

90+3-дақиқа. Де Брюйне зарба бериш учун қулай нуқтага чиқиб борди ва тўпни дарвозага йўллади, лекин унинг уриниши кучсиз чиқди ҳамда Дубравка ишонч билан уни эгаллаб олди.  

90-дақиқа. Ўйининг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

Аммо, лекин, бироқ... VAR бугун Лукакуга қарши чиқмоқда)) Ҳужум давомида тўп Опенданинг қўлига тегиб кетгани маълум бўлди ва шу сабабли Ромелунинг голи бекор қилинди.  

86-дақиқа. ГООООООООЛ! Опенда тезлигининг ҳисобига чап қанотдан олдинга ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончаси марказига йўналтирди, у ерда Ромелу Лукаку бир ўзи турганди. Тажрибали ҳужумчи бундай имкониятларни кўкка совурмайди.   

85-дақиқа. Огоҳлантириш! Доди Лукебакио ҳужумдаги фоли учун карточка ишлаб олди.

84-дақиқа. Янник Феррейра-Карраско ва Доку ўрнига Лукебакио ҳамда Опенда ўйинга қўшилди.   

83-дақиқа. Словакия бурчак зарбаси амалга оширди, лекин бундан наф чиқмади.

81-дақиқа. Ўзгариш! Иван Шранц ўрнига Давид Дюриш майдонга туширилди. 

80-дақиқа. Бельгия бурчак зарбаси ишлаб олди. Де Брюйненинг узатмасидан кейин Онана зарба бера олди, лекин унинг уриниша аниқлик етишмади.  

76-дақиқа. Словакия орадаги фарқни иккитага ошириб қўйиши мумкин эди. Аммо тўп Фаснинг оёғига тегиб, майдон ташқарисига йўл олди.  

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Сусловга нисбатан фол учун ҳозиргина майдонга тушган Тилеманс сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

74-дақиқа. Ўзгариш! Троссард ўрнини Юри Тилемансга бўшатиб берди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 58%га 42% Бельгия фойдасига.

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Меҳмонлар сафида ўйинчилар алиштирилди. Роберт Боженик ва Лукаш Хараслин ўрнига Давид Стрелец ҳамда Томаш Суслов ўйинга қўшилди.   

66-дақиқа. Бельгия босимни кучайтириб бормоқда. 

62-дақиқа. Бакайоко қандай қилиб бу вазиятда гол ура олмади? 

59-дақиқа. Бельгия танаффусдан кейин анча дадил ҳаракат қилмоқда. Ҳозир Троссардда имконият бўлди, Дубравка ишончли ҳаракат қилди. 

58-дақиқа. Ўзгариш! Орель Мангаля ўрнига Йохан Бакайоко тушди.

"VAR" вазиятни такроран кўриб, бельгиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди. Гол инобатга олинмади. 

56-дақиқа. ГООООЛ! Бурчак зарбасидан кейин Амаду Онана тўпни марказроққа ташлаб берди ва Лукаку осонлик билан уни дарвоза тўрига йўллади. 

55-дақиқа. Лукаку қулай имкониятга эга бўлди ва кучли зарба йўллади, Дубравка ўз ўрнида. 

50-дақиқа. Лукаку ҳужумда Денис Ваврога нисбатан фол ишлатди. 

49-дақиқа. Бельгия тўпни назорат қилмоқда. 

47-дақиқа. Лукаш Хараслин жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани аниқ нишонга ололмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3-дақиқа. Бўлди, ҳакам дастлабки бўлим охирига етганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

45+2-дақиқа. Словаклар бўлим сўнгида яна икки бор бурчак зарбаси амалга оширишди, бироқ ҳар икки сафар ҳам вазият чинакамига хавфли тус олмади. 

45+1-дақиқа. Бельгиянинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини Милан Шкриняр йўққа чиқарди. Қўшимчасига, сал аввалроқ Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани қайд этилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. Бельгиянинг яна бир уриниши бесамар кетди. 

42-дақиқа. Ромелу Лукаку бу вазиятда қандай қилиб гол урмаганини ўзи ҳам тушунолмаяпти. 

41-дақиқа. Огоҳлантириш! Карраскога нисбатан тактик фол учун Иван Шранцга сариқ кўрсатилди.

40-дақиқа. Ажойиб ҳужумни Лукаш Хараслин унданда чиройли ва муҳими аниқ зарбаси билан якунлади, аммо Кастелс нима учун Еврога биринчи рақамли кипер бўлиб келганини барчага кўрсатиб қўйди.  

39-дақиқа. Бельгия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

36-дақиқа. Де Брюйненинг узатган тўпини Онана боши билан дарвозага йўллади, лекин Дубравка бу ҳолат ортиқча муаммо туғдирмади. 

34-дақиқа. Доку Бельгия термаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.

32-дақиқа. Троссард зарба йўллади, лекин бу сафар ҳам тўп дарвозагача етиб бормади.

31-дақиқа. Словакия ҳужумини зарба билан якунлай олди.

30-дақиқа. Огоҳлантириш! Орель Мангаля рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини фол билан тўхтатиб қолди.  

28-дақиқа. Петер Пекарик қоидани бузди. Леандро Троссард жабрланувчи ролида.

26-дақиқа. Мартин Дубравка олдинроққа чиқиб, тўпни эгаллаб олди. 

22-дақиқа. Кевин де Брюйне ҳужумда фол ишлатди деб топилди. Табиийки, футболчининг ўзи бу фикрга қўшилмаяпти. 

15-дақиқа. КДБнинг узатмасидан кейин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Жереми Доку зарба берди, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.   

13-дақиқа. Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. 

10-дақиқа. Тезкор гол ўтказиб юборган Бельгия устунликни ўз томонига оғдирмоқчи, тўп назоратини қўлга олиш орқали Лукаку шериклари натижани ўзгартиришига ишонмоқда.

Эътиборли жиҳати Жереми Доку йўл қўйган хато якунда Бельгия дарвозаси ишғол қилинишига сабаб бўлди.

7-дақиқа. ГОООООООЛ! Иван Шранц Словакияни олдинга олиб чиқмоқда. 

6-дақиқа. Жереми Доку фаоллик кўрсатишга ва шериклари учун вазият яратиб беришга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

3-дақиқа. Бельгия тўпни назорат қилмоқда ва рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни словаклар бошлаб беришди.


Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +9   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика