RU

Последние новости

00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  15 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36

Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди Новости

Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди

Евро-2024 "C" гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Сербия — Англия ўйини бўлиб ўтди.

Сербия — Англия 0:1

Гол: Жуд Беллингем (13).

Сербия: Райкович, Миленкович, Велькович, Павлович, Гудель, Живкович, Милинкович-Савич, Лукич, Костич, Митрович, Влахович.

Англия: Пикфорд, Уолкер, Стоунз, Гехи, Триппьер, Александер-Арнольд, Райс, Беллингем, Фоден, Сака, Кейн.


Сербия

Чемпионат Европы. Группа C . Тур 1

17/06/2024, 01:00

1
:
0
Завершен

Англия

Джуд Беллингем - 13'

Стадион: VELTINS-Arena, 50000 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
39'  Неманья Гудель
43'  Филип Костич (Филип Младенович)
46'  Неманья Гудель (Иван Илич)
61'  Александар Митрович (Душан Тадич)
61'  Саша Лукич (Лука Йович)
74'  Андрия Живкович (Велько Бирманчевич)
75'  Душан Тадич
83'  Драган Стойкович
13'  Джуд Беллингем
13'  Букайо Сака
69'  Трент Александер-Арнолд (Конор Галлахер)
76'  Букайо Сака (Джеррод Боуэн)
86'  Джуд Беллингем (Кобби Мейну)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Навбатдаги зарбани олисдан Милинкович-Савич йўллади, ноаниқ...

86. Жуд Беллингем майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнини Мейну эгаллайди.

86. Сербия терма жамоаси бош мураббийи Драган Стойкович ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олгани такрорий вазият орқали намойиш этилди.

82. Влахович! "Ювентус" форвардининг зарбасини Пикфорд қийинчилик билан бартараф этди.

77. Кейн! "Бавария" форвардининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Райкович тўп йўналишига таъсир қилганди, у ушбу вазият қаҳрамони!

76. Англияда ўзгариш: Боуэн Сакани алмаштирди.

75. Тадич Фоденга нисбатдан ишлатгани учун фоли учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74. Сербияда сўнгги ўзгариш: Бирманчевич Зивковични алмаштирди.

69. Англия ўзгариш: Галлахер Александр-Арнольдни алмаштирди.

65. Тадичнинг ҳаракатларидан сўнг Йович тўпни ўзига ўнглай олмади, "Милан" ўйинчиси дарвозани ишғол қилиш учун қулай позицияда эди.

61. Сербия терма жамоасида икки ўзгариш: Йович ва Тадич мос равишда Митрович ва Лукични алмаштирди.

59. Англия терма жамоаси жарима майдончаси ичида Митрович ётибди ва пенальти сўрамоқда. Орсато эса нуқтага ишора қилмади.

56. Трент жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба йўллади, аммо Райкович бу тўпни қийинчиликсиз уриб юборди.

52. Сербия иккинчи таймни анча ҳужумкор ўтказмоқда. Англия бироз карахт ҳолатда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

— Бўлим аввалида Сербия сафида Неманья Гуделнинг ўрнига Иван Илич туширилди.


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45. Орсато биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

43. Костич жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Младенович туширилди.

42. Филип Костич жароҳат олганга ўхшайди, у майдонда ётибди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

39. Жуд Беллингемни жуда кўп йиқитишмоқда. Илк огоҳлантириш, Орсато уни "Севилья" хавбеки Неманья Гуделга кўрсатди.

33. Серблар голдан сўнг бироз олдинга силжишди. Аммо, "қизиллар" хавфли вазиятлар яратишга қийналишмоқда.

25. Англия иккинчи голга жуда яқин келди. Влаховичнинг хатосидан сўнг инглизлар ҳужумга ўтиб кетишди. Уокернинг якунда берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

23. Бу сафар Деклан Райс хатога йўл қўйди. Влаховичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига рақиб тўғаноқ бўлди.

20. Уххх! Митрович ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Трентнинг хатоси инглизларга қиммат тушишга яқин эди.

19. Трент Александр-Арнолд жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.

13. ГООООЛ! Беллингем ўйинда ҳисобни очди! "Реал" ўйинчиси Саканинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

11. Илк ўн дақиқада хавфли вазият содир бўлмади, тўпга кўпроқ инглизлар эга чиқишмоқда, аммо тўп доим ҳам жарима майдончаси томон бормаяпти.

6. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганмоқда, устунликни бирор жамоага бериш нотўғри.

1. Ўйин бошланди!

— Икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Салом! Бугун сиз билан биргаликда Евро-2024 "C" гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Сербия — Англия ўйинини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика