RU

Последние новости

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  8 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  6 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди Новости

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0

16 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов 

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Тимур Гайнуллин 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Пахтакор": 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳрузбек Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Драган Черан (с), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода (7. Хожиакбар Алижонов, 90+5), 27. Сардор Собирхўжаев (18. Саидумархон Саиднуруллаев, 85), 31. Муҳаммадали Усмонов (8. Диёр Холматов, 76), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12. Владимир Назаров, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 19. Суннатилла Пойонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Дониёр Абдуманнопов, 80. Беҳруз Ўктамов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (8. Сияваш Ҳақназари, 85), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 56), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 69), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 69).

Захира: 12. Александр Лобанов, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулхаев, 27. Озодбек Ўктамов, 71. Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (33), Умар Адҳамзода (58), Жамшид Болтабоев (64), Фарруҳ Сайфиев (76), Шодиёр Шодибоев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Ҳожиакбар Алижонов жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтди.

90+4. Азмиддиновнинг оёғига шикаст етказгани учун ҳакам Шодибоевга дорилар рецепти ёзилган сариқ қоғозни кўрсатди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Мезбонларнинг узатмалари пойтахтда тирбандликда қолган машиналар сингари ўз вақтида манзилига етиб бора олмаяпти.

85. Иккала жамоада биттадан ўзгариш содир бўлди.

81. Навбатдаги тўқнашув содир бўлди. Бугун яшил автобусларда учраётган сингари тўқнашувларга тез-тез гувоҳи бўляпмиз. 

78. Собирхўжаев тепган тўп баландликка йўналиш олиш бўйича Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

76. Сайфиев рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Гол кўрадиган вақтимиз чўзилмоқда. Футболчилар ҳам худди шаҳримиздаги қурилиш ишчлари сингари жараён қачон тугашини билишмайди.

72. Ҳозирги вазиятда футболчилар бир ерга жамланиб олишди. Йўқ, бу ерда текин музқаймоқ тарқатишаётгани йўқ, балки ўйин қоидаси бузилиши борасида баҳслашишмоқда.

69. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

Танаффусда "Пахтакор" футболчиси Ҳожиакбар Алижонов ва "Навбаҳор" ўйинчиси Фарруҳ Сайфиев суҳбатидан:

— Бугунги айёмда не атайсан менга?

— Гол урмайман, шудир ҳайитлик сенга!

66. Хавфли вазият! Мезбонларнинг яна бир ҳужуми голга айланмади.

64. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

63. Хавфли вазият! Чераннинг зарбаси "Навбаҳор" дарвозасининг пешонасини ғурра қилди.

58. Адҳамзода рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

56. "Навбаҳор"да ўзгариш: Собиржонов ўрнига Жиянов майдонга туширилди.

54. Чераннинг зарбаси голга айланиши учун бутун бошли физика қоидаларини ўзгартиришга тўғри келади.

49. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, бироқ Адҳамзода радарга тушадиган тезлик намойиш эта олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Чераннинг олисдан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди, қайтган тўпни мезбонлар вакили ўзига бўйсиндира олмади. 

38. "Навбаҳор"нинг ҳужуми ён ҳакамнинг байроғини ЙПХ ходими сингари ҳаракатлантириши натижасида тўхтаб қолди.

33. Собирхўжаев марказий учрашувга Ван Дамм иштирокидаги фильмни томоша қилган ҳолда тайёрланган кўринади. Оёқлари билан рақиб кўрагини ерга тегишига мажбур қилган "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг бу ҳаракатларини ҳакам беэътибор қолдирмади.

31. Хавфли вазият! Жокичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Павлюченко моҳирлик билан қайтарди. "Пахтакор" дарвозабони мен таҳсил олган институт қоровулини эсалтиб юбормоқда. Унинг рухсатисиз пашша ҳам дарвозадан нарига ўта олмасди.

30. Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Собирхўжаев Рюдигернинг Европа чемпионатидаги голини айнан такрорлашига бир баҳя қолди.

26. Сўнгги 5-10 дақиқада ўйин сурати стадиондаги интернет тезлиги билан бир хил кўринишда деб бемалол айтишим мумкин.

24. Футболчилар томоқларини ғарғара қилиб олишмоқда.

19. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонидаги Искандеров зарба йўллади, бироз ноаниқ кўриниш олди.

Матнли трансляцияни ўқиб бораётганлар Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийларининг дастхатлари туширилган тўпни ютиб олиши мумкин. Батафсил маълумот БУ ЕРДА

15. Бугунги ўйин нафақат тур, балки чемпионатнинг марказий учрашувларидан бири бўлишига қарамасдан, трибуналар тўлмаган. Эҳтимол, томошабинлар коммунал тўловлар сингари ошган чипта нархи туфайли стадионга ташриф буюра олишмагандир.

10. Ҳаётда рақиблардан бир қадам олдинда бўлган яхши, бироқ футболда бу яхшиликка олиб келмайди. Ҳамдамовнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи инобатга олинмади. 

8. Чераннинг зарбасига меҳмонлар қўшалоқ зарба билан жавоб қайтарди.

5. Искандеров учрашувдаги дастлабки зарбага муаллифлик қилди. "Навбаҳор" ҳимоячиси учрашувга кечикаётган мухлисларни гол томоша қилишдан бебаҳра қолдирмасликка қарор қилди.

1. Учрашув бошланди. Кўрамиз, бугунги Ҳайит айёми муносабати билан қайси жамоанинг ғалаба учун асраб қўйган қўчқори ўзининг сўнгги кунини ўтказар экан.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика