Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
01 июн 2024 22:05
Новости
Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
Бизга маълум бўлишича, Ланс клубини Эздан сўнг Уилл Стилл бошқаради.
Стилл 2022-2024 йилларда "Реймс" бош мураббийи сифатида ишлаган. Эътиборлиси, у эндигина 31 ёшда. Мураббий билан қизиқ воқеа рўй берган. У 2022 йилнинг октябрида Франциянинг олий дивизионида иштирок этадиган "Реймс" бош мураббийига айланди. Стиллда УЕФАнинг Про лицензияси йўқлиги сабаб "Реймс" ҳар бир ўйинда бунинг учун 25 000 евро миқдорида жарима тўлаб борди. Стилл бош мураббий бўлганидан сўнг жамоа барча мусобақаларда 14та мағлубиятсиз серия қайд этган.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган "Ланс" жамоаси эса ушбу мавсумни 7-поғонада якунлади ва Конференциялар Лигасида қатнашадиган бўлди. Жамоа устози Франк Эз эса фаолиятини "Ницца"да давом эттиришга яқин.

Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии