RU

Последние новости

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  9 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  7 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди Новости

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди

Таиланд мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида 2-тур ўйинлари давом этади.

Футзал бўйича Осиё Кубоги

2-тур

Ироқ – Ўзбекистон 1:4

"Бангкок Арена", 19:00

Гол: Акбар Усмонов 12, 0:1, Машраб Одилов 17, 0:2, Элбек Тўлқинов 26, 0:3, Суннатилла Жўраев 28, 0:4, Хайдар Мажид 38, 1:4

Ироқ: 12.Заҳир Маҳди, 7.Салим Файсал, 11.Мажид Хаедр, 13.Тариқ Зеяд, 14.Валид Ҳолид.

Захира: 1.Ҳуссайн Аҳмад, 2.Фаҳад Митҳақ, 3.Ал Шиҳаиб, 4.Муҳеб Алдин, 5.Мустафа Иҳсан, 6.Харит Ал Обайди, 8.Гаитҳ Риядҳ, 9.Салим Ҳадҳим, 10.Моҳанад Абдулҳади.

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов (с), 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

38. ГОЛ. Ироқ гол урди. 5талик ҳолатда ўйиновчи дарвозабон ролида Хайдар Мажид дарвозага аниқ зарба йўллади. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. Акбар Усмонов, Ҳусниддин Нишонов Ўзбекистон

35. Ҳакамлар ВАРни кўрмоқда. Қизил карточка йўқ. 

35. Акбар Усмонов тўпни қайтариш чоғида Ироқ футболчисига қўли билан туртиб юборди. 

34. ЗАРБААААА. Аббос Элмуродовнинг зарбасини ироқлик ҳамкасби қайтарди. Аббос бугун гол ургиси келяпти. 

34. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ироқ, Тариқ Зеяд

30. Ироқ яна 5талик ҳолатга ўтди. 

28. ГОООООООООООООООЛ. Бу Лопеснинг ўйлаган режасини ўйинчилар тўлиқ кўрсатиб бермоқда. Акбар Усмонов тўпни Суннатилла Жўраевга чиқариб берди. У эса тўртинчи голни дарвозага киритиб юборди. 

28. ЗАРБААА. Бу сафар ироқлик посбон ўз жойида. 

26. ГООООООООООООООООЛ. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан чиройли комбинация ва аниқ ишланган тактик гол. Ҳисоб эса 3:0. Элбек Тўлқинов бу ерда якуний нуқтани қўя олди.

21. Аббос Элмуродов рақиб амалга оширган жарима зарбасини қайтаришни уддасидан чиқди. 

21. ГОООООООООЛ. Ироқлик футболчи тўпни узатиш пайтида хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасига киритиб юборди. Бу вазиятда Тўлқинов тўпга тегинганида гол ҳисобланарди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

20. Жўраевга нисбатан ироқлик футболчи жуда қўпол ўйнади. 

17. ГООООООООООООООООООООЛ. Ироқнинг 5талик ҳолатда олдинга ўтганидан фойдаланиб тўпни олиб қўйтган Машраб Одилов узоқ масофадан тўпни ташлаб қўя қолди. 

16. ЗАРБААА. Жўраевнинг зарбаси хавфли чиқди. 

15. Ироқ мураббийи тайм аут олди ва кўрсатмаларини берди. 

15. Ироқ 5 талик ҳолатда ўйинни давом эттирмоқда. 

13. ЗАРБАААААААААА. Ропиееееев. Қандай вазият эдия. Бу вазиятдан фақат гол уриш керак эди. Зарба ноаниқ. 

12.  ГООООООООООООООООЛ. Аббос Элмуродов бу вазиятда олдинга чиқиб ўйнади ва зарба берди. Қайтган тўпга Акбар Усмонов тезда реакция қилди ва дарвозани ишғол қилди. Акбар бизнинг қутқарувчимиз. 

8. ЗАРБАА. Мустафа Ихсон хавфли вазият яратди. Зарба кучли лекин аниқ  эмас. 

8. ЗАРБААА. Дарвозабонимиз Аббос Элмуродов олдинга ўзи чиқиб кучли зарба билан рақиб посбонини синаб кўрди.

6. Ироқлик посбон жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва жароҳатланди. Уни шифокорлар четга олиб чиқишди. 

5. ЗАРБАА. Раҳматовнинг зарбаси голга айланмади. Ироқ ўйинчилари яхши ҳимояланмоқда. 

4. СЕЕЙВ. Ироқ ўйинчиси Салим Файсалнинг кескин зарбасини Аббос Элмуродов қийинчилик билан қайтарди. 

3. ЗАРБАА. Ҳусниддин Нишонов Ироқ дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилиб кўрди. Хавфли зарба. 

3. Салим Файсал дарвозамиз томон зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

2. Ироқ биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Рақиб футболчисининг зарбасини эса Аббос Элмуродов қайтарди. 

1. Ўйин бошланди. 

-  Жамоалар чиқиб келди.  Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика