Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди
19 апр 00:36
Новости
Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди
Эрон терма жамоаси ва "Истиқлол" клуби дарвозабони Ҳусайн Ҳусайни ўз мухлисини бағрига босгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди.
Шунингдек, Эрон интизом қўмитаси унга уч миллиард риал (тахминан 7000 евро) миқдорида жарима солди.
Мамлакатда бир неча ҳафтадан бери чекланган миқдордаги аёлларнинг футбол стадионларига киришига рухсат берилгани боис, "Истиқлол"нинг "Алюминий" жамоасига қарши ўйинни кузатиш учун стадионга юзлаб аёл мухлислар ташриф буюрганди.
Ўйин тугашига бироз вақт қолганида мухлислардан бири майдонга бостириб кириб, "Истиқлол" дарвозабони Ҳусайнини қучоқлаб олди.
Ўлкада, одатда, яқин оила аъзоси бўлмаган аёлларга тегиш тақиқланади.
"Мени қучоқлаб олганидан кейин нима қилишим керак эди", деди ўйиндан кейин Ҳусайни. У вазиятдан кейин унга қўпол муносабатда бўлган ҳарбийлардан ҳайратда қолганини айтган. Эрон футболи тарихида биринчи марта аёл мухлис майдонга бостириб кирди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусайни "Истиқлол" клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов билан жамоадош ҳисобланади.
Комментарии