RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

"Насаф" –"Навбаҳор" 0:1
14 апрель, якшанба. "Марказий" стадиони
Бош ҳакам
: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов


"Насаф": 91. Зафар Сафоев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (20. Виктор Да Силва Матос 71`), 10. Бобир Абдихолиқов (32. Зоран Марушич 65`), 22. Игор Голбан (14. Шароф Муҳитдинов 22`), 30. Темур Чогадзе (27. Ислом Кенжабоев 46`), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (21. Дониёржон Нарзуллаев 22`), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич.
Захира: 13. Адҳамжон Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 44. Шаҳзод Акрамов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев 66`), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
Захира: 12. Александр Лобанов, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдуҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Имижонов.


Насаф

Кубок Узбекистана. Тур 1

14/04/2024, 17:00

1
:
0
Завершен

Навбахор

Филип Иванович - 49'

45'
90'
22'  Игорь Голбан (Шароф Мухитдинов)
22'  Жамбули Жигаури (Дониер Нарзуллаев)
41'  Шерзод Насруллаев
46'  Темур Чогадзе (Ислом Кенжабоев)
65'  Бобир Абдихоликов (Зоран Марушич)
71'  Жавохир Сидиков (Виктор Да Сильва)
90'  Виктор Да Сильва
49'  Филип Иванович
66'  Асадбек Собиржанов (Иброхим Юлдашев)
87'  Иброхим Юлдашев




Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+8-дақиқа. Бўлди, Темур Тўхтасинов финал ҳуштагини чалди ва "Навбаҳор" сафардан уч очко билан қайтадиган бўлди.

90+7-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўхтасинов жарима майдончасида йиқилган Виктор Да Сильвага симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.

90+2-дақиқа. Зарбани Марушич амалга оширади. Зарба ва Ўткир ЮСУПОВдан ажойиб сейв! Кипер бу ҳолатда ҳам жамоасини қутқарди. 

90+1-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ?! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда. "Насаф" мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин.

Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Жамшид Болтабоев Ойбек Бозоровга нисбатан фол ишлатди. 

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Йўлдошевга бу вазият учун карточка кўрсатилди.

87-дақиқа. Иброҳим Йўлдошев ва Зафар Савоев тўқнашувидан кейин ҳар икки футболчи майдонга қулади.

85-дақиқа. "Навбаҳор" ҳимоячиларига тин бериш учун ҳам ҳужумга ўтишга уринмоқда, тўпни ўз назоратида ушлашга ҳаракат қиляпти.

83-дақиқа. Энди қарши ҳужумда Йован Жокич қулай вазиятда мўлжални аниқ ола билмади. 

82-дақиқа. Насруллаев-Марушич-Да Сильва комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

78-дақиқа. Табатадзе бир ўзи бўлишига қарамай, жарима зарбаси ишлаб олди. Ғолиб Ғайбуллаев рақибини фол билан тўхтатди. 

75-дақиқа. Тома Табатадзе ёрдам кўрсатилиши керак. Ҳужумчи майдонда ўтирибди. 

Қўшимчасига ҳужумда фол ҳам қайд этилди.  

73-дақиқа. Уххх! Бурчакдан узатилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев боши билан кучли тарзда дарвозага йўллади, Ўткир Юсупов яна ишончли ҳаракат қилиб, жамоасини голдан қутқарди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Жавоҳир Сидиқов ўрнига Виктор Да Сильва тушди. 

Бурчак зарбасидан кейин ҳам мезбонлар ўз ниятига ета олишмади. 

69-дақиқа. Стандарт вазият. Станоевич тўп олдида - ҳимоячига тегиб, тўп майдон ташқарисига йўл олди, бурчак зарбаси. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Асадбек Собиржонов ўрнига Иброҳим Йўлдошев жангга ташланди!  

65-дақиқа. Ўзгариш! Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Зоран Марушич майдонга туширилди. 

64-дақиқа. "Аждарлар"да яна бир стандарт. Узатмадан кейин Юсупов олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди. 

63-дақиқа. Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми чап қанотдан ривожлантирилди, бироқ Собиржоновнинг узатмаси ёки шунчаки қовушмади, ёки шериклари уни тушунмади. 

61-дақиқа. Узатмадан кейин тўп дарвозага қараб кетаётганида Жамшид Болтабоевдан "сейв" кўрдик.   

60-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

56-дақиқа. Уххх! Ажойиб комбинация ва Насруллаев боши билан тўпни ташлаб бергач, Станоевич кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегди!

51-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор жавоби ҳам узатмадаги ноаниқлик туфайли якунига етмади.  

50-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми қовушмади. 

48-дақиқа. ГООООООООЛ! Ҳужумга борган ҳимоячи Филип Иванович "лочинлар"ни олдинга олиб чиқди! Аброр Исмоиловнинг аниқ зарбасини Сафоев қайтарди, лекин қайтган тўпга ҳаммадан биринчи айнан Иванович етиб келди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди!

Ўзгариш! "Насаф" таркибида Темур Чогадзе ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинга қўшилди. 

45+3-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. "Насаф"нинг бу ҳужумини ҳам "лочинлар" қийинчиликсиз бартараф этишди.

Жарима майдончасига ёриб кириб кетаётган Исмоиловни тўхтатишнинг бошқа йўлини топа олмади Шерзод.

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Шерзод Насруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

38-дақиқа. Шароф Муҳитдинов узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, аммо Ўткир Юсупов ҳам ўз ўрнида. 

36-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор ҳужуми чап қанотдан Собиржоновнинг узатмасига жарима майдончасидагилар ета олмаслиги билан якунланди.

35-дақиқа. Дониёр Нарзуллаев қанчалик уринмасин қанотга узатилган тўпга ета олмади.  

32-дақиқа. "Насаф" футболчилари техник хато туфайли тўпни майдон марказида йўқотишди. 

29-дақиқа. "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми охирига етмай қолди.

23-дақиқа. Ҳозиргина майдонда тушган Шароф Муҳитдиновнинг стандартдан берган зарбаси кучли, аммо анча ноаниқ чиқди. 

22-дақиқа. Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қоида бузилди. 

22-дақиқа. ЎзгаришларИгорь Голбан ва Жамбул Жигаури ўрнига Шароф Муҳитдинов ҳамда Дониёр Нарзуллаев майдонга туширилди. 

20-дақиқа. Аввалига ўнгдан, кейин чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган меҳмонлар футболчиси топилмади.  

19-дақиқа. Энди "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда. 

14-дақиқа. Жаримадан берилган зарбадан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

12-дақиқа. "Насаф" тўпни назоратида ушлаб турибди ва рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. 

9-дақиқа. Насруллаевнинг чап қанотдаги фаоллигидан кейин Юсупов дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ кипер ҳам ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.

4-дақиқа. Ғолиб Ғайбуллаев марказда Собиржоновга нисбатан фол ишлатди. 

3-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

2-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини "Насаф" амалга оширади.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Жамшид Искандеров бошлаб берди. 

Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика