RU

Последние новости

02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  38 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  5 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  1 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   1 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  4 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  8 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас" Новости

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас"

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсон жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан аввалги машғулот жараёнида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

61 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши керакли натижа қайд этиш учун унинг шогирдлари бор кучини сарфлаши керак. 

"Биз узоқ вақт давомида бир хил даражадаги жамоани сақлаб тура олмаймиз, чунки футбол тўқнашувларга бой спорт тури ҳисобланади ва ҳамиша жароҳатлар учраб туриши табиий. 

Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бундай жамоага қарши саксон ёки тўқсон фоиз кучни сарфлаган ҳолда ҳаракат қилиш етарли эмас. Биз бор имкониятимизни юз фоиз намойиш этишимиз керак. Қолаверса, камроқ хато қилишга уринамиз", — деди норвегиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика