RU

Последние новости

09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  6 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  6 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  6 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  6 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  12 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди Новости

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ маълум қилди.

2023 йилнинг 11 апрель санасида Лига Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти номига хат йўллаган бўлиб, унда 2024 йилги мавсумда вилоят Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди. 

Шунга қарамай, 2023 йилнинг 14 декабрь куни Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб, "Динамо" стадионини яна бир бор ўрганиб чиқди. Ўрганишлар хулосаси эса мавжуд шароит Суперлига учрашувларини ўтказишга тўсқинлик қилишини яна бир бор тасдиқлади. 

"Динамо" стадионига 2012 йилда Sportmaster майсаси экилган. 5 баллик тизимда майса сифати 3,5, майдонни парваришлаш даражаси 2, майсанинг чидамлилиги 1 баллга лойиқ кўрилган. Майса бутун майдоннинг 90 фоизигача қисмини эгаллаган ва унинг 30 фоиз қисми асосий рангдан фарқ қилади. Илдиз узунлиги 7 см. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу эса майдон дренаж тизимини тўлиқ янгилашни тақозо этади. Майдонда ёввойи майсалар ҳамда зараркунандалар мавжуд. Тупроқ мустаҳкамлиги умумий 10 баллдан 1 балга лойиқ кўрилган. 

Шунингдек, "Динамо" стадионида майдонни парвариш қилиш учун мўлжалланган энг зарур техникалардан бирортаси мавжуд эмас. Бу эса кейинчалик ҳам катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. "Динамо" майдони тўлиқ янгилангач, мазкур майдонни узоқ йиллар бир маромда асраш учун зарур техникани харид қилиш лозим бўлади. 

Динамо 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика