RU

Последние новости

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  4 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  7 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

Франция чемпионати. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ланс" ишончли ғалабага эришди Новости

Франция чемпионати. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ланс" ишончли ғалабага эришди

Теги :  "Реймс""Ланс"
"Ланс" ҳамда "Реймс" ўртасида ўтказиладиган Лига 1нинг 16-тур баҳси якунланди.

"Ланс" - "Реймс" 2:0

Голлар: 1:0 – 43 Саид, 2:0 – 75 Кортес.

Ланс – Самба, Агиляр, Айдара, Данзо, Абдуқодир Ҳусанов, Франковски (Мауасса, 88), Томассон (Кортес, 65), Фюльжени (Давид Кошта, 65), Абдул-Самед (Диуф, 90), Эль-Энауи, Саид (Гилавоги, 65).

Реймс – Диуф, Агбаду (Диаките, 85), Абдельхамид, Окуму, де Смет, Теума, Матусива (Атангана Эдоа, 85), Хадра (Ричардсон, 78), Ито, Дарами (Диаките, 78), Накамура (Салама, 68).

Огоҳлантириш: Матусива (21).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+4. Ҳусанов рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик содир этди. Стандарт вазият эса зарба билан якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. "Реймс" таркибида икки ўзгариш юз берди.

81. Мезбонларда стандарт юзага келди. Жаримадан оширилган тўпни Абдулҳамид қайтарди.

79. Кортес қарши ҳужумда рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ унга тезлик етишмади.

75. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Кортес жамоадоши Агилярнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди! 2:0!

68. Ҳусановни доғда қолдиролмаган Накамура охир-оқибат захирага олинди.

65. "Ланс" таркибида биратўла уч ўзгариш юз берди. Ҳусанов майдонда қолди.

62. Ҳусановнинг саъй-ҳаракатлари натижасида тўп Накамуранинг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

59. Саиднинг чап оёқда пастки бурчак томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

58. Итонинг чап оёда йўллаган зарбасини "Ланс" посбони эгаллаб олди.

56. Ҳамюртимиз чап қанотда Теуманинг ўтиб кетишига йўл қўйиб берди, бироқ кейинчалик айнан ўзи вазиятни бартараф этди.

54. Ҳусановнинг "Реймс" футболчиларининг ўнг қанотдан марказ томон узатган тўпини қайтариб юборди.

52. "Реймс" бурчак тўпи ишлаб олди. Узатма зарбага айланиб кетди. Абдулҳамиднинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

48. Ҳусанов Накамуранинг навбатдаги зарбаси йўлига ҳам тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Илк ҳужум Теуманинг хавфли зарбаси билан якунланди. Мезбонлар бахтига зарба йўналиши ноаниқ кўриниш олди. 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ланс" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Албатта, Ҳусановнинг асосий таркиб футболчиси сифатида Францияда эканлигини ҳаминқадар ҳис қилиб турибман. Деразадан олисга қиё боқсам, узоқда порлаётган минора Эйфель каби товланмоқда. Ушбу миноранинг жозибадор кўринишига яна бир сабаб — ён-атрофдаги биноларда чироқ ўчган.

45+3. Ҳусанов япониялик рақибининг ўзиб кетишига йўл қўймади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОЛ! Уэсли Саид "Реймс" ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, бўш дарвозани ишғол қилди!

42. Ҳусанов "Ланс" посбонига ёрдамга келиши натижасида мезбонларнинг хавфли ҳужуми бартараф этилди. Акс ҳолда, Накамура рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ҳисобни очиши мумкин эди.

41. Ҳусанов бурчакдан узатилган тўпга зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

38. Мезбонларнинг стандарти Саиднинг зарбаси билан якунланди, аммон ноаниқ.

37. Фюльженига нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

29. Ҳусанов рақиб футболчисининг олдинга қараб узатган тўпини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

25. ЗАРБА! Накамуранинг олисдан йўллаган зарбаси мезбон ишқибозларни бир муддат Валерианка қидиришга мажбур этди.

21. Матусива рақиб оёғини тўп деб тасаввур қилиб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

18. ГОЛ! Дарами "Ланс" дарвозасини ишғол қилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб эълон қилди.

16. Зарба! Накамуранинг зарбасини "Ланс" посбони қийинчилик билан қатйради. Ҳусанов рақиб зарбасини тўсишга ҳаракат қилди, аммо бироз кечикди.

13. "Ланс" футболчиси тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аксига олиб, у офсайдда қолган экан.

9. Ҳусанов майдон марказида рақибига қаршилик қилишга уриниб кўрди. Ўнг қанотдан бошланган "Реймс" ҳужуми қўполлик билан тўхтатилди.

7. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпини "Реймс" посбони ва ҳимоячиси қайтариб юборди. Шу дақиқанинг ўзида меҳмонлар қарши ҳужумда бурчак тўпи ишлаб олишди.

2. Мезбонлар дарвозаси яқинида стандарт вазият юзага келди. Жарима узатмасидан сўнг Ҳусанов Роналдунинг иккинчи қаватдаги хатти-ҳаракатлари видеоларини кўп маротаба томоша қилганинин ҳимояда исботлади.

1. Учрашув бошланди! Ўйлайманки, ўйин сўнгига қадар экран ортидаги томошабинлар орасида фақат ўзим қолиб кетмайман.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар қизил-сариқ, меҳмонлар қора-кўк либосларда ҳаракат қилади.


"Ланс"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлайди.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика