Роберт Левандовски: "Биз - "Барселона"миз, биздан нафақат ғалаба, кўплаб голлар ҳам кутишади"
08 дек 2023 20:18
Новости
Роберт Левандовски: "Биз - "Барселона"миз, биздан нафақат ғалаба, кўплаб голлар ҳам кутишади"
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг ўйин фалсафаси ҳақида гапирди.
"Биз - "Барселона"миз, биздан нафақат ғалаба, кўплаб голлар ҳам кутишларини яхши биламиз. Мавсум старти биз учун идеал ўтмади. Албатта, кўп ҳам вазият ярата олмаяпмиз, голлар уриш ҳам қийин бўлмоқда.
Бир-икки йиллар олдин, бу ерда бўлмаганимда клубнинг атрофида кўплаб муаммоларни кўргандим. Бироқ айни дамда тўғри йўлдан кетаётганимизга ишонаман. Футболчилар ўз вазифаси учун эътиборини оширган", - деди Левандовски.
Айни дамда "Барселона" ЛаЛига турнир жадвалида 15 ўйиндан кейин 34 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии