RU

Последние новости

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  5 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  2 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Суперлига. Черан "Пахтакор"га Бухорода ғалаба келтирди, ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади Новости

Суперлига. Черан "Пахтакор"га Бухорода ғалаба келтирди, ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

29 октябрь, якшанба

БУХОРО – ПАХТАКОР - 0:1  

Бухоро. "Бухоро" спорт мажмуаси. 17:00

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Жаҳонгир Норалиев 

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR: Жасур Рустамов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Драган Черан 90+6, - 0:1. 

Голга айланмаган пенальти: Драган Черан 90+6 (дарвозабон).

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов (4.Миржалол Жумаев, 87), 5.Дилшод Жўраев (с), 7.Муҳаммаджон Раҳимов (70.Александр Станисавлевич, 67), 8.Аслиддин Турсунпўлатов (9.Жасур Холтўраев, 56), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 77.Асилбек Қаюмов (11.Шоҳруз Норохонов, 46), 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев (6.Беҳзод Камолов, 67), 91.Асилжон Бегимқулов, 94.Фране Икич.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 10.Хумоюнмирзо Иминов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 25.Аббос Отахонов, .

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (10.Драган Черан, 64), 28.Диёр Холматов, 8.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (19.Пшемислав Банашак, 46).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Достон Турсунов, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 30.Метью Стинворден, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммаджон Раҳимов 3, Диёрбек Ортиқбоев 28, Фарруҳ Сайфиев 40, Дилшод Жўраев 76, Азизбек Турғунбоев 76, Лука Кукич 84,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+11. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:1

90+9. Азмиддинов майдонга ўтириб олди, Черан унга ўрнидан туришини айтди

90+6. ГОЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! Пенальтидан йўлланган зарбани Кукич қайтарди, қайтган тўпни Чераннинг ўзи дарвозага йўллади - 0:1

90+5. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам VAR ни томоша қилиб "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилади, тўп Бекзод Камоловнинг қўлига теккан деб топилди 

90+1. Бош ҳакам VAR билан гаплашмоқда, тўп жарима майдони ичида "Бухоро" футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

89. Зарба! Ҳаволатиб узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Кукич тўпни қайтарди

89. УХХ! Эркиновнинг тўп узатишидан кейин Холматов зарба берди, ноаниқ

87. Ўзгариш. "Бухоро". Пўлатов ўрнига Жумаев тушди

86. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Холтўраевнинг фаоллигидан кейин Камолов деярли бирга бир вазиятда қолди, аммо Бекзод зарба бера олмади! 

84. Огоҳлантириш. "Бухоро". Лука Кукич

84. Зарба! "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Эркинов дарвозага йўллади, ноаниқ

82. ЗАРБАААА! Станисавлевич бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Павлюченко қийинчилик билан тўпни қайтарди! 

81. УХХ! Станисавлевичнинг жаримадан узатган тўпи хавфли чиқди, ҳимояга етиб келган Черан боши билан тўпни майдондан чиқариб юборди, мезбонларда энди бурчак тўпи

77. ЗАРБА! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

76. Огоҳлантиришлар. Дилшод Жўраев ва Азизбек Турғунбоев

74. ЗАРБА! "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми, Станисавлевичнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

69. Бош ҳакам VAR ёрдамида голни бекор қилди, сабаби Черан голдан аввал ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнаган экан, ҳисоб 0:0

68. ГОЛ! Драган Черан! Алижонов узатган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1. 

67. Ўзгаришлар. "Бухоро". Раҳимов ва Нихаев ўрнига Камолов ва Станисавлевич тушди

65. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Холтўраевнинг зарбасидан кейин Павлюченко тўпни ушлаб олди

64. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Драган Черан тушди

63. Зарба! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Алижоновнинг чап оёқда берган зарбаси анча ноаниқ кетди

60. Зарба! Захирадан тушган Холтўраев дарвозага аниқ ва кучли зарба берди, Павлюченко тўпни қайтарди. Камига ўйиндан ташқари ҳолат бор экан

56. Ўзгариш. "Бухоро". Турсунпўлатовнинг ўрнига Холтўраев тушди

53. ЗАРБА! Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Бухоро". Асилбек Қаюмов ўрнига Шоҳруз Норхонов тушди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига Пшемислав Банашак тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+3. ЗАРБА! "Бухоро"нинг ҳужуми, Франье Икичнинг зарбаси ноаниқ кетди!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. Зарба! Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

42. УХХ! Ўнг қанотдан Алижонов чап оёқда тўпни ҳаволатиб узатди, Сайфиев тўпни дарвозага йўллашга уринди, зарба ўхшамади

40. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев

35. Энди Азмиддиновга шифокорлар ёрдам беришмоқда

34. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Эркинов 2 метрдан дарвозага ноаниқ йўллади!

31. "Бухоро" дарвозабони Лука Кукичга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

30. Бугун "Бухоро" сафида ҳужумчи Маҳмуд Жўрабоев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. У ўтган турда қизил карточка олганди

28. Огоҳлантириш. "Бухоро". Диёрбек Ортиқбоев

22. ЗАРБА! Ҳожимат Эркинов рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ўткир бурчакдан аниқ ва кучли зарба берди, Лука Кукич тўпни қайтарди ва кейин ушлаб ҳам олди. 

19. Иззатилла Пўлатовга шифокорлар ёрдам беришмоқда

17. Бугун "Пахтакор"ни Азизбек Турғунбоев сардор сифатида майдонга олиб тушган.

10. Зарба! "Бухоро"да жарима тўпи, олдиндан ўйланган комбинациядан кейин Қаюмов зарба берди, ноаниқ!

8. УХХ! Бурчакдан Турғунбоев узатган тўпни Азмиддинов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

3. Огоҳлантириш. "Бухоро". Муҳаммаджон Раҳимов

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика