RU

Последние новости

10:45Испания футболи афсонаси "Ал Насср"га кўчиб ўтишга яқин  2 10:21Бугун ўсмирларимиз халқаро ўртоқлик турнирининг иккинчи туринида майдонга тушишади  0 09:55Sofascore. Алиқулов энг зўри, Турғунбоевчи?  3 09:31Абдуқодир Ҳусанов бугун ўтказиладиган "Анже" – "Ланс" учрашуви қайдномасига киритилдими?  1 09:03Mағлубият кечирилмади! "Ал Насср" раҳбарияти мураббийни ҳайдаб юборди  6 08:36"Байер" эртаги давом этади. Алонсо жамоаси тарихда илк бор Суперкубокни қўлга киритди  4 08:13Суперлига. Бугун Тошкентда дерби, "Бобур Арена"да "Андижон" "Сурхон"ни меҳмон қилади  3 07:25А Серия. "Милан" сўнги дақиқаларда камбек амалга оширди, Мората "Милан"даги биринчи голини урди, 1-тур ўйинлари битта саҳифада  4 06:50ЛаЛига. "Валенсия" - "Барселона" 1:2, Ямалдан ассист, Левандовский иккита урди   0 06:45Туркия Суперлигаси. "Адана Демирспор" - "Ризеспор" 1:2, Алиқулов бурчак зарбасини голга айлнатирди  6 02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  21 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  13 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  14 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  6

Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Навбаҳор"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди Новости

Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Навбаҳор"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳслари якунланди.

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал
19 октябрь, 18:00
ОКМК - "Навбаҳор" 2:2 (пенальтилар серияси - 4:3)
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчилар: Ришат Нугманов, Александр Сидоров.
Захира ҳаками: Фаррух Янсупов
VAR: Раҳимбек Каримов
АVAR: Андрей Сапенко
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: 0:1 — 10, Жамшид Искандеров, 1:1 — 13, Рубен Санчес, 2:1 — 28, Мартин Боаке, 2:2 — 70, Акром Комилов (автогол).

ОКМК — 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Рубен Санчес (4. Миржамол Қосимов, 72), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов, 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 29. Витайлий Денисов, 88. Сияваш Ҳақназари (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27 (24. Мурат Эрматов, 105)).
Захира: 25. Валижон Раҳимов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 34. Улуғбек Суннатов, 38. Сирожиддин Башриддинов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов, 8.Жасурбек Яхшибоев (17.Аброрбек Исмоилов, 46), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов (91.Тома Табатадзе, 62 (4.Азим Аҳмедов, 82)), 22.Игорь Голбан, 77.Асадбек Собиржонов (19.Дониёр Абдуманнопов, 46)
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 98.Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (45+2), Милош Милович (62), Дониёр Абдуманнопов (66), Мартин Боакье (77), Иброҳим Йўлдошев (80), Акрам Комилов (92), Ойбек Рустамов (90+2), Азим Аҳмедов (90+6), Самвел Бабаян (105).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

Ғиёсов - гол! 

Искандеров - гол!

Қосимов - гол!

Абдуманнопов - ноаниқ!

Раҳмонов - гол!

Иванович - гол!

Мираҳмадов - гол!

Болтабоев - гол!

Турсунов - ноаниқ!

Ўрунов - ноаниқ!

120. Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар серияси томоша қиламиз.

120. Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

115. Ўрунов бурчак зарбаси ишлашга ҳаракат қилди, аммо тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.

110. Комилов стадионга ташриф буюрган клуб мухлисларига тўп совға қилди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Учинчи бўлим якунланди.

105. Учрашувни томоша қилаётган кўпгина футбол ишқибозлари учун хушхабар: Бабаянга сариқ карточка кўрсатилди.

104. Қосимовнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни қайтарди ва жароҳат олди.

103. "Навбаҳор" жарима майдони ёнида жарима зарбаси белгиланди.

100. Байроқча ёнида турган Искандеров жарима майдонидаги футболчиларнинг дарахтларни кесиш табиатга қай даражада зарар етказаётгани тўғрисидаги муҳокаманинг тугашини кутиб турибди.

96. Ғиёсов учрашувга нуқта қўйиши мумкин эди!

93. Икки жамоа футболчилари ўртасидаги даҳшатли тўқнашув содир бўлди. Йўлдошев дарвоза устунига бориб урилди. Эргашев тўпга чиқишда сал қолса рақибини Неймарнинг ҳозирги даражаси билан тенглаштириб қўярди.


91. Учинчи бўлимни меҳмонлар хавфли ҳужум билан бошлади. 

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча бўлимларга навбат!

90+6. Аҳмедов захирадан майдонга тушгач, кўзга кўринарли иш қилди: унга сариқ карточка кўрсатилди.

90+4. Мираҳмадовнинг зарбаси мўлжалга аниқ борди. Фақат у рақиб дарвозасини нишонга олмаганди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

84. Исмоиловнинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тепиб, пешонасини шишириб олди.

82. Захирадан ўйинга қўшилган Табатадзе жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Аҳмедов ўйинга қўшилди.

80. Карточка олиш навбати Йўлдошевга етиб келди.

77. Бироз аввал рақибига нисбатан қандай ҳаракат қилган бўлса, Боакье худди шундай илтифотни Миловичдан қабул қилиб олди.

74. Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси отасининг уринишига ўхшашига бир баҳя қолди.

70. ГОЛ! Акром Комилов рақибдан ташаббус чиқавермагач, ўйинни қизғинроқ ўтказиш мақсадида ўзи дарвозасини ишғол қилиб қўя қолди.

66. Рақиб футболчисига оёқ кўтаргани учун ҳакам Абдуманноповга қарата қўлини юқорига кўтарди.

60. Охирги вақтларда тортиб олишлар кўпаймоқда. Қаердадир фермерларнинг ери тортиб олинди, ҳозир вазиятда "Навбаҳор" футболчисидан сўроқсиз тўп олиб қўйилди.

56. Ҳасановнинг зарбаси кучли чиққанини рақиб ҳимоячиси Йўлдошевнинг майдонда оёғини ушлаган ҳолда дод-войлаётганидан ҳам сезиш мумкин.

51. Рустамов жамоасининг ҳужумини давом эттириш учун ён ҳакамга тўпни оширди. Ассистент эса уни тушунмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" мураббийи иккита ўзгаришга қўл урди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Боакьенинг кескир буюмга ўхшаш услубдаги зарбаси кучсиз чиқди. 

45. Биринчи бўлимга биринчи бўлимда урилган голлар миқдорига тенг дақиқа қўшиб берилди.

43. Телефонимдаги мусиқа плейстини ўчириб қўйдим. Сабаби мухлислар баралла овозда ҳакамлар мадҳ этилган машҳур қўшиқни жонли ижрода куйлашмоқда.

37. ОКМК ҳимояси аста-секин мустаҳкамланмоқда. Тошкентликлар қўрғонига жило бериш ҳам, шиша ўрнатиш ҳам керак эмас.

34. Болтабоев тўпни Боакега осонгина ўтказиб юборди. Ярим ҳимоячи бундан аввал маҳаллий йўналишдаги поездда ишламаганми мабодо?

28. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Боакье "Навбаҳор" ҳимоячисининг туҳфасини миннатдоричилик билан қабул қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

27. ОКМК таркибида мажбурий ўзгариш юз берди. Жароҳат олган Сияваш Ҳақназари ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга тушди.

26. Эронлик ярим ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди.

18. Ўрунов Ҳақназарийга нисбатан ўйин қоидасини бузмаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

13. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОКМК дарҳол ҳисобни тенглаштирди! Ушбу голда уч киши меҳнат қилди: пас берган Рустамов, ҳужумни ажойиб якунлаган Санчес ҳамда таблога жавобгар киши.


10. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Искандеров жарима зарбасини мукаммал амалга оширди! Совуқда томоғим оғришидан чўчиганим учун Олмалиқдаги ўйинга бормагандим. Мана энди иссиққина бинода керагидан баландроқ бақирганим учун "Доктор Мом" пастилкасини шимиб ўтирибман.

8. ЗАРБА! Искандеров–Абдухолиқов комбинациясидан сўнг Темирхўжанинг хавфли зарбаси рақиб ҳимоячисига теггани учун дарвозага аниқ бормади. 

5. Маъзур тутинг, ҳозирги вазиятда бир нарса бироз ўйлантириб қўйди. Охирги ҳафтада қайси бири кўпроқ юқорилади: Рустамовнинг зарбасими ёки УзАвтомоторс машиналари нархи?

1. Совуқ ҳаво ҳароратидаги "қайноқ" ўйин бошланди.

Бугун ОКМК тўк кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Олмалиқ шаҳридаги "Марказий" стадионда Ўзбекистон кубоги 1/2 финалидан ўрин олган ОКМК — "Навбаҳор" учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика