RU

Последние новости

00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  0 00:09ЕЧЛ. ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  0 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  29 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  5 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  3 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  9 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  11 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  1 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  16

«Сўғдиёна» ва «Олмалиқ» дуранг ўйнашди Новости

«Сўғдиёна» ва «Олмалиқ» дуранг ўйнашди

Зоминда “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин.    


Ўйиннинг 6-дақиқасида 17 метрлар масофадан Байрамовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Азамат Исроиловнинг тезликда амалга оширган қарши ҳужуми бурчак тўпи билан якун топди. 13-дақиқада Ренат Байрамов қанотдан ёриб кириб Бобирга қулай узатди. Яқин масофадан зарба билан ҳисоб очилди. 1-0. 15-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг жаримадан ҳаволатиб узатган тўпини Тимур Кагиров бош билан дарвозага йўллади - 1:1. 22-дақиқада Зоҳир Пиримов жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни қулай тарзда Эркиновга оширди. Шахбознинг зарбаси аниқ чиқди. Ҳисоб 1-2. 28-дақиқада Мурод Тошматовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Сухроб Бердиев бош билан дарвозага йўллади - 2:2. 33-дақиқада Тимур Кагиров иккинчи бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 50-дақиқада Шерали Жўраевнинг қанотдан ёриб кириб йўллаган зарбаси ноаниқ. 68-дақиқада Пиримовнинг жарима майдонига оширган тўпини Полвонов бош билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.  75-дақиқада майдон эгалари вакили Сардор Қаҳҳоров иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. 


«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 2:2 (2:2)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).

Голлар: Бобур Қосимов, 13 - 1:0 (пас Ренат Байрамов). Тимур Кагиров, 15 - 1:1 (пас Зоҳир Пиримов). Шахбоз Эркинов, 22 - 1:2 (пас Зоҳир Пиримов). Сухроб Бердиев, 28 - 2:2 (пас Муроджон Тошматов).    

«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Асил Бегимқулов, Илёс Қурбонов (Маъруф Муродов, 81), Мурод Тошматов, Расул Ҳайитов (Элёр Орипов, 72), Зафар Нарзиқулов, Ренат Байрамов (Сардор Қаххоров, 58) Сухроб Бердиев, Сирож Ҳамроев, Ориф Мамажонов, Қосимов Бобур.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Жаводулла Ибрагимов, Ботир Каримжонов, Акмал Абдурахмонов.
«Олмалиқ»: Мақсатмурод Шомуродов, Темур Кагиров, Азамат Исроилов, Достон Абдурахмонов, Зоҳир Пиримов, Игорь Петкович, Шахбоз Эркинов (Зафар Полвонов, 46), Санжар Шоаҳмедов, Шерали Жўраев (Олим Навкаров, 65), Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев.

Захира: Умид Хонимқулов, Шариф Мирзаев, Маъмур Абдуллаев, Сардор Сотволдиев, Элёр Мамасолиев.

Огоҳлантиришлар: Тимур Кагиров 29, Обид Жўрабоев 40, Сардор Қаҳҳоров 63, Мурод Тошматов 90+2.

Четлатишлар: Тимур Кагиров 33 - Сардор Қаҳҳоров 75.

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика