RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 1:1 (матнли трансляция)  120 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Шаҳбоз Беғамов: "Реал" "Бавария" учун осон ва керакли рақиб" Новости

Шаҳбоз Беғамов: "Реал" "Бавария" учун осон ва керакли рақиб"

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси "Реал" - "Бавария" ўйини олдидан сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Реал" - "Бавария" энг даҳшатли тўқнашув. Менимча, бунданда зўр ёки қизиқарлироқ тўқнашувни қидириб топиш қийин. Бу жамоалар ўртасидаги кўплаб ўйинларни эсланг, ҳар бири ўзгача кечган. Ҳеч бир ўйин мухлисларни зериктириб қўймаган. Бугун ҳам шундай бўлишига шубҳа йўқ. "Реал" ҳозирги пайтда ўзининг энг яхши спорт формасида десак бўлади. Жамоа мавсумдаги илк совринни ҳам ютишга улгурди.

Иштаҳа овқат пайтида келишини яхши биламиз. Лекин "Бавария" ҳам анча иштаҳаси юқори жамоа ҳисобланади. Мюнхен клуби ўйинида бироз салбий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. "Реал"да эса аксинча. Аммо бу бугунги ўйингача бўлган ҳолатлар. Натижалар борасида ҳам имкониятлар деярли тенг. "Бавария" футболчилари совринларни қўлга киритишдан зерикиб қолмадик, биз яна курашамиз ва янги совринларни ютмоқчимиз дейишмоқда. "Реал" футболчилари эса халқаро майдондаги ютуқларга жуда ташна ҳолатдалар.

Бу ўйинда ҳеч кимнинг имконияти юқори ҳам эмас. Ёки қайсидир жамоаники пас ҳам эмас. Одатда икки ўйинлик тўқнашувда ким майдонда зўрлигини исботлай олса, ўша жамоа ютади. Бу борада "Реал" "Бавария" учун осонроқ ва керакли рақиб. Сабаби, "Бавария" нисбатан кучсизроқ футбол намойиш этадиган клубларга қарши бор кучи билан ўйнолмайди. Уларга етарли мотивация етишмай қолади. Буни Дэвид Мойеснинг собиқ жамоасига қарши ўйинда ҳам кўрдик. Уларга гол керак бўлган вақтда эса,  тезда голлар ёғдириб ташлай олишди. "Реал" эса айни пайтда жуда кучли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг таркибида юлдузлар ва ўта кучли ижрочилар жамланишган.

"Бавария" учрашув аввалидан билади, қандай ва қай тарзда ҳаракат қилишни. Уларга сўнгги ўйинларда етишмай қолаётган мотивация ва иштиёқ айнан бугунги "Реал"га қарши ўйинда қайта уйғонишига шубҳа йўқ. Роналдо ва Бэйл мадридликларнинг асосий қуроли. Роналдо немислар учун эски таниш. Унга қарши Лам ва Боатенг қандай қилиб ўйнашни сув қилиб ичиб юборишган. Гарет Бэйл эса бошқа масала. Менимча, бугунги ўйинда шу футболчини Алаба зарарсизлантира олса, унда марра "Бавария"ники. Имкониятлар ҳар доим тенг бўлган. Шахсий фикримча, бугун майдон эгалари "Бавария"ни доғда қолдира олишмайди. "Бавария"нинг қанотлари, яъни "Роббери"нинг ўйини қовушса, унда Мадрид жамоасини омадгина мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин бўлади. 

Яна шуни айтиш керакки, агарда учрашувда тезкор гол киритилса, қайси жамоа уришини фарқи йўқ. Ўйин янада гўзаллашади ва жамоалардан очиқ футбол кўрамиз. Мухлислар эса ҳақиқий футбол завқини ҳис этишади. "Реал" жуда кучли рақиб. Зўр ўйнайди. Лекин "Бавария" билан ўйинда буни исботлаши ҳар доим қийинлашиб қолади. "Бавария"га айнан "Реал"дек рақиблар керак. Буни ўтган йилги "Барселона" мисолида ҳам кўргандик. Қизиқарли ва томошабоп футбол бўлади. Мадридда триллер бўлади. Ким аслида "киллер" бўлишини эса майдондаги жанг кўрсатиб беради. Кучли жамоа ўз кучини кўрсатсин ва ҳақлиси ғалаба қозонаверсин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика