RU

Последние новости

02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  1 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  12 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  29 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  180 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  6 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  3

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди Новости

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди

Фарғоналиклар мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 1972 йил Тожикистонининг Хўжанд шаҳрида тавваллуд топган мутахассис билан келишувни 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди.


"Тажрибали мураббий Виталий Левченко 2022 йил июль ойида "Нефтчи" футбол клубига бош мураббий бўлиб келганда жамоа Суперлиганинг охирги ўринларидан бирида борар эди. Янги мутахассис аҳволни ўнглаш учун астойдил ишга киришиб, жамоанинг таниқли клублар устидан ғалаба қозонишини таъминлади. Натижада фарғоналиклар турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олишди. 

Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоа 2023 йил мавсумини пухта режа, аниқ мақсад билан бошлади. Дастлабки учрашувларни ғалаба билан якунлаб мавсум ўрталаригача турнир пешқадами бўлиб келди. Жамоалар ўртасидаги ғолиблик учун кураш кучайиб кетган тақдирда ҳам фарғоналиклар пешқадамлар сафида мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Ҳозиргача Суперлига мусобақасида мағлубиятга учрамай келаётган "Нефтчи" бундан буён ҳам ғолиблар сафида бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жамоа таркибидаги айрим ўзгаришларга қарамай "Нефтчи" энг ишончли жамоа сифатида мухлислар руҳини шод этиб бормоқда. Бундай ғолибона ва ишончли ҳолатни вужудга келтиришда бош мураббийнинг тажрибаси, маҳорати ва масъулияти кучли эканлиги пойдевор бўлмоқда. Ана шулар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан бош мураббий сифатидаги шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилди. 

Кўп минг сонли мухлислар номидан Виталий Григорьевични бу юксак ишонч билан чин юракдан муборакбод этамиз ва унга олижаноб ниятларини амалга ошириш йўлида янги зафарлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида



Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика