RU

Последние новости

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  2 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  7 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Coca Cola Суперлигаси. “Насаф” турнир жадвалининг сўнгги поғонасидаги “Қизилқум” билан дуранг ўйнади Новости

Coca Cola Суперлигаси. “Насаф” турнир жадвалининг сўнгги поғонасидаги “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

"Насаф" ҳамда "Қизилқум" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйини якунланди.

"Насаф" - "Қизилқум" 0:0 
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
VAR: Иброҳим Исмоилов
АVAR: Руслан Серазитдинов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 7.Акмал Мозговой (99.Азизбек Амонов, 84), 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич, 56), 18.Баҳром Абдураҳимов (77.Ойбек Бозоров, 56), 19.Матэус Лима, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев (17.Суҳроб Нуруллоев,69), 70.Жамбули Жигаури (10.Андрес Элисео Чавес,  69), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, .

"Қизилқум": 35. Жавоҳир Илёсов, 13. Николай Тарасов, 25. Азизбек Усмонов, 44. Жўрабек Маннонов, 11. Акаки Шулая, 23. Шерали Жўраев (с) (30. Исломжон Тошпўлатов, 80), 24. Ифеани Ифеани, 6. Мурод Рахматов (87. Алишер Саноев, 75), 77. Гиорги Кухианидзе (4. Илхомжон Вахобов 80), 92. Марко Симоновски (17. Мухаммадали Ғиёсов, 67), 10. Ислом Кенжабоев.

Захира: 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Багтияр Гургенов, 7. Даврон Анваров, 9. Хумоюн Абдуалимов, 79. Диёрбек Рахмутиллоев, .
Огоҳлантириш: 20 - Николай Тарасов, 83 - Ифеани Ифеани


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Қаршида кечган баҳсда «Насаф» қаторасига иккинчи учрашувда ғалаба қозона олмади ва очколарининг сонини 30 тага етказиб олди. Навоий жамоаси эса муҳим бир очкога эга чиқдиди ва очколар сонини 11 тага етказиб олди


90+8. УХХХХХХ. Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбаси тўцинга тегмоқда

90+6. ЗАРБАА. Кенжабоевнинг зарбасини ҳимоячи қийинчилик билан қайтарди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

90. ГООООООЛ. Станович ҳисобни очмоқда, бироқ ҳакам офсайд қайд этмоқда. Таркорий эфирда Чавес офсайдда қолиб кетгани маълум бўлмоқда

88. Чавес ажойиб тарзда зарба йўллади, бироқ Саноевдан супер сейв

86. Кенжабоевнинг зарбасига аниқлик етишмади

84. Ўзгариш: Мозговойнинг ўрнига Амонов майдонга тушди

83. Огоҳлантириш: Ифеани Ифеани огоҳлантирилди

80. Ўзгариш: Ваҳобов ва Тошпулатов майдонга тушди, улар Гиорги Кухианидзе ва Шерали Жўраев майдонни тарк этди

79. Қаршиликларда яхши имконият бор эди, бироқ Чавес ажойиб имкониятни осмонга учирди

75. Ўзгариш: Раҳматовнинг ўрнига Саноев майдонга тушди

69. Ўзгариш: Жаба ва Насруллаев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Чавес ва Нуруллоев майдонга тушди

67. Ўзгариш: Ғиёсов майдонга тушмоқда, у Марко Симоновскини алиштирди

65. ЗАРБАА. Становичнинг узоқдан йўллаган зарба анча нонаиқ кетмоқда

63. ЗАРБААА. Кенжабоев чап қанотдан ажойиб рейд уюштириб, пастки яқин бурчакка кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди

59. Мозговойнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда

56. Ўзгариш: Абдураҳмонов ва Сидиқов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Станович ва Бозоров майдонга тушди

52. Тўп Лима Крузнинг жарима майдончасининг ичида қўлига тегди, ҳакам ВАРга мурожаат қилса керак, Ҳакам пенальти беришни истамади

49. Марко Симоновскининг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

Иккинчи бўлим бошланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

 38. Сидиқов яқин масофадан йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегмоқда

32. ЗАРБААА. Кенжабоевнинг кучли ва аниқ зарбасини Умиджон Эргашев катта қийинчилик билан қайтариб қолди...

28. Марко Симоновски яхши имкониятга эга бўлди, ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди

27. Гиорги Кухианидзе яхши имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчи ўзининг имкониятидан фойдала олмади

20. Огоҳлантириш: Николай Тарасов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

18. ЗАРБА. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Жамбули Жигаурининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

11. Қаршида давом этаётган учрашув асосан майдон марказийда кечмоқда

5. Мезбонлар яхши бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ Ғиёсов тўпни ушлаб олди



Учрашув бошланди!

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика