RU

Последние новости

18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  6 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5

Coca Cola Суперлигаси. "Турон" "Насаф"ни мағлуб этиб, чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Турон" "Насаф"ни мағлуб этиб, чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур учрашуви якунланди.

"Турон" - "Насаф" 1:0
5 август 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Султонмурод Абдураҳмонов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: 1:0 — 22, Ҳумоюн Муртозаев (Абдулазизхон Абдурашидов)

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Шоҳмалик Комилов (36.Нодирбек Абдураззоқов, 70), 10.Ҳумоюн Муртозаев (40.Абега Энянг Нгу, 62), 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Нодирбек Мукаров, 18.Абдуғани Камолов (5.Марлен Чобанов, 80), 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (45.Асадбек Саитхонов, 62), 44.Абубакир Ашуров, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 3.Акбар Абдирасуло, 15.Азиз Холмуродов, 21.Азамжон Алиев, 23.Сардорбек Хурсандов, 

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (34.Шерзод Насруллаев, 78), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 19.Матеус Лима (99.Азизбек Амонов, 70), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 36), 70.Жамбули Жигаури (18.Баҳром Абдураҳимов, 70), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Андрес Элисео Чавес, 46), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Шуҳрат Муҳаммадиев (9), Алибек Давронов (60), Абдуғани Камолов (80).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+2. Мезбонларда кетма-кет икки ҳужум ташкил этилди, иккала зарбаям хавфли тус олди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Чавеснинг зарбасидан сўнг Давронов сейв амалга оширди.

85. Мезбонлар кетма-кетлар зарбалар ёмғирини йўллади, гоҳ ҳимоячилар, гоҳ Эргашев зарбаларни қайтарди.

80. "Турон"да ўзгариш: Абдуғани Камолов ўрнига Марлен Чобанов учрашувни тамомлайди.

78. "Насаф"да ўзгариш: Шерзод Насруллаев Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига майдонга туширилди.

75. Бозоровнинг зарбаси чиройли чиқди, аммо бироз аниқлик етишмади.

73. "Насаф" футболчиларининг зарбасидан сўнг Давронов тўпни эгаллаб олди.

70. "Турон"да ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов Шоҳмалик Комилов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

70. "Насаф"да икки ўзгариш: Азизбек Амонов Матеус Лима, Баҳром Абдураҳимов Жамбули Жигаури ўрнига майдонга тушди.

69. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Зарба ўхшамади.

62. "Турон"да икки ўзгариш: Асадбек Саитхонов Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Абега Энянг Нгу Ҳумоюн Муртозаевни алмаштирди.

60. Лиманинг пасидан сўнг Давронов тўпни эгаллаб олди.

57. Чавес ўйиндан ташқари ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

54. Камоловнинг зарбаси жудадан ҳам жуда ноаниқ кўриниш олди.

50. Марказга яқин нуқтада меҳмонлар кетма-кет икки марта қўполлик ишлатди.

47. Муртозаев хафли зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

46. "Насаф"да ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Андрес Чавес майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффусда Ўзбекистон кубоги 1/4 финалига қуръа ташланди. унга кўра, иккала жамоа ушбу босқичда тўқнаш келишади.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Комилов жаримадан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.

45. "Насаф" футболчилари катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган Комиловни тўхтатиб қолишди.

40. Марконинг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди, унга ча ҳужумда фол ишлатилган экан.

38. Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

36. "Насаф"да ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Зафармурод Абдираҳматов туширилди.

34. Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, аммо Абдурашидовнинг якуний зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

30. Аслиддин Тоштемировга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

25. Хавфли вазият! Бозоров 10 метрлар масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

22. Гол! Ҳумоюн Муртозаев бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди!

22. Жуманқўзиев икки рақибидан қочиб кетиб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва бурчак зарбаси ишлади.

20. Тоштемировнинг узоқ масофадан рақиб посбонини хафа қилишга бўлган уриниши ўхшамади.

19. Жигаури яна ўз омадини синаб кўрди. Бу сафарги зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

18. Шоҳмалик Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

17. "Турон" ўнг қанотидан икки марта рақибини ўтказиб юборди. Биринчисида Нуруллоев ичкарига пас беришни уддалади, иккинчисида Бозоров фолсиз зараралантирилди.

15. Меҳмонлар яна бир ҳужум ташкил этишди. Жарима майдонига узатмага "Турон" посбони чаққонроқ ҳаракат қилди.

12. "Турон"нинг биратўла икки футболчиси улардан ўзиб кетаётган Бозоровни тўхтатиб қолди. Муҳаммадиевнинг узатмасини эса мезбонлар қайтарди.

9. Муҳаммадиев қўл билан ўйнагани учун огоҳлантирилди. Мезбонлар эса қулай вазиятни бузгани учун қизил карточка сўрашмоқда.

8. Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Станоевичнинг жаримадан узатмасига шериклари етиб кела олмади.

5. ЗАРБА! Жигаури яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилди, аммо унинг зарбаси рақиб посбони турган нуқтага йўналтирилди, шу боис Давронов тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Турон" қизил, "Насаф" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Яйпанда қизиқарли футбол гувоҳига айланишга умид қиламиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика