Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди
04 июн 2023 21:11
Новости
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ушбу турнирга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар
Асилбек Нўмонов ("Насаф"), Муҳаммадюсуф Собиров ("Бунёдкор"), Диёр Тўлабоев ("Пахтакор").
Ҳимоячилар
Беҳруз Жуматов ("Одил Жуниор"), Муҳаммад Бобур Каримов ("Пахтакор"), Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Шерзод Абдулбориев ("Навбаҳор"), Беҳруз Шукуруллаев ("Одил Жуниор"), Мамадалихон Олимов ("Навбаҳор"), Асрор Отахонов ("Металлург"), Озод Ўктамов ("Навбаҳор").
Ярим ҳимоячилар
Муҳаммадали Реимов ("Тошкент ФА"), Абдулҳамид Икромов ("Бунёдкор"), Оллоберган Каримов ("Бунёдкор"), Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор"), Ойбек Ўрмонжонов ("Одил Жуниор"), Лазизбек Мирзаев ("Локомотив").
Ҳужумчилар
Қувонч Абраев ("Локомотив"), Амирбек Саидов ("Бунёдкор"), Шодиёр Шодибоев ("Навбаҳор"), Абдулҳамид Турғунбоев ("Андижон СГС"), Николас Акопов ("Локомотив"), Аминбек Ёқубов ("Локомотив").
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиландда ўтадиган Осиё Кубогида "D" гуруҳидан жой олган. Уларнинг турнирдаги дастлабки ўйини 17 июнь куни Японияга қарши бўлиб ўтади. Кучли тўртликка кирган жамоалар ЖЧда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии