RU

Последние новости

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

U-20 жаҳон чемпионати. Аргентина очилиш ўйинида камбэк эвазига Ўзбекистонни мағлуб этди Новости

U-20 жаҳон чемпионати. Аргентина очилиш ўйинида камбэк эвазига Ўзбекистонни мағлуб этди

Аргентинада старт олган U20 жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви якунланди.

Аргентина U20 - Ўзбекистон U20 2:1

Гол: 0:1 — 22, Маҳмуджон Маҳамаджанов, 1:1 — 27, Алехо Велиз, 2:1 — 41, Валентин Карбони 

Аргентина U-20: 1.Гомеш Герт; 4.Аугустин Гиай, 2.Ди Лолло Лаутаро, 6.Валентин Гомес, 3.Валентин Барко; 8.Максимо Перроне (5.Федерико Редондо, 59), 14.Матео Танлонго (20.Игнасио Мирамон, 72); 11.Матиас Суле (16.Лука Ромеро, 59), 10.Валентин Карбони (19.Жино Инфантино, 72), 18.Брайан Агирре, 9.Алехо Велиз (21.Пуч Маэстро, 85)

Захира: 12.Лукас Лавагнино, 17.Николас Клаа, 7.Хуан Карлос Гауто, 13.Томас Авилес, 15.Роман Вега

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (5.Рустам Турдимуродов, 77), 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 11.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 64), 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (19.Шаҳзод Акрамов, 85), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов

Захира: 1.Эдем Неъманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Абубакир Ашуров, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 18.Саидафзалхон Аҳроров

Огоҳлантириш: Аугустин Гиай (11), Матео Танлонго (45+7), Диёрбек Ортиқбоев (80)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Яқин масофада турган Абдураззоқов ўйиндан кейин интернетга кирмасин.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Раҳмоналиевнинг барча орзуси фақатгина туғилган кунида амалга ошиши мумкин.

85. Ўзгаришлар: Алехо Велиз ўрнига Пуч Маэстро учрашувни якунлаб қўяди. Диёрбек Ортиқбоевни эса Шаҳзод Акрамов алмаштирди.

83. Ухх!!! Аргентина хавфли ҳужум ташкиллаштирибди. Вазиятни кўрмай қолганим учун кечирасиз, трибунадаги мухлисаларга бошқа қарамайман.

80. Диёрбек Ортиқбоев ортиқча ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

77. Таркибимизда ўзгариш: Холдорхонов ўрнига Рустам Турдимуродов майдонга туширилди.

37233 томошабин бугунги баҳси ташриф буюрибди. Шулардан охирги учтаси Championat.asia ходимлари ҳисобланади.

72. Аргентинада ўзгариш: Жино Инфантино ва Игнасио Мирамон майдонга туширилди, Матео Танлонго ва Валентин Карбони захирага олинди.

69. Футболчиларимизга Аргантина GM тезлигида юриш яхши оқибатларга олиб келмаслигини эслатиб қўймоқчи эдим.

64. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Шерзод Эсанов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ўйинга қўшилди.

62. Гиайнинг зарбаси аргентиналик қизларга ўхшади: чиройли, аммо фойдасиз.

59. Аргентина таркибида икки ўзгариш: Максимо Перроне ва Матиас Суле ўрнига Федерико Редондо ҳамда Лука Ромеро ўйинга қўшилди.

55. Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Голга бироз аниқлик етишмади.

53. Бурчак зарбаси вақти фол ишлатдик. Натижада эркин зарба белгиланди.

48. Холдорхоновга об-ҳаво ёмон таъсир ўтказмоқда шекилли.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+7. Матео Танлонгога қараб учрашув бош ҳаками қўлидаги карточкаси билан Озодлик ҳайкалига ўхшаш ҳаракат амалга оширди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. Файзуллаев финт ишлатиб, бир рақибини алдаб ўтди, аммо иккинчиси вазиятни бартараф этди.

41. Афсуски, мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ваҳима қилишга ҳожат йўқ, биз Аргентинадан гол ўтказиб юборяпмиз, Ҳиндистондан эмас.

38. Аргентиналик футболчи йигитларимизнинг бошини чангаллайдиган зарба йўллашига бир баҳя қолди.

36. Мезбонлар олдинга ташланишмоқда. Аммо бизнинг азаматлар бу ерга фақат музқаймоқ ялагани келмаганини кўрсатиб қўймоқда.

33. Холдорхоновнинг узатмасидан кейин Аббос Файзуллаевнинг бош билан йўллаган зарбасига сантиметрлар аниқлик етишмади. 

29. Аргентина дарвозасига пенальти белгиланди! ВАР вазиятни кўриб чиқди. Аммо пенальти бекор қилинди.

27. ГОЛ. Ҳисоб тенглашди. Алехо Велиз бош билан зарба йўллади, Боймуродов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди.

22. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Маҳмуджон Маҳамаджанов ҳисобни очди! Стадиондан туриб бақириб юбордик биз ҳам! Қолганлар эса дарҳол бизга қаради.

21. Маҳамаджанов рақибни қоида бузмасдан зарасизлантирди ва Аргентина ҳужумини бузиб қўйди.

20. Прессинг натижасида мезбонлар тўпни йўқотишди.

19. Ҳамюртларимиз бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

14. Холдорхонов рақиб совғасидан унумли фойдалана олмади. Рақиб посбони билан бирга-бир вазият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

14. Мезбонлар томонидан юракни ҳовучлайдиган ҳужумлар ташкил этилди.

13. Аргентина футболчиси йиллар ўтгач, набираларига Ўзбекистонга қарши ўйинда сариқ карточка олганман дея мақтаниб юрадиган бўлди.

10. Сайёрамизнинг жанубий-ғарбида жойлашган мамлакатдаги стадионнинг жанубий-ғарбий бурчагидан амалга оширилган мезбонлар стандарти муваффақиятсиз чиқди.

8. Аргентиналиклар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкиллаштиришди, бахтимизга ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди.

6. Раҳмоналиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўхшамади. Ҳечқиси йўқ, бўшашмаймиз.

5. Аббос Файзуллаевни тўрт футболчи қуршаб олди ва тўпни ололмагач, қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

4. Дастлабки дақиқаларда йигитларимиз ишончли ҳаракат қилишмоқда. Стадион тўла мухлислар қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмаяпти.

Айтганча, учрашув комиссари таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ҳисобланади.

1. Стадионга ташриф буюрган 30 мингдан ортиқ томошабин, экран қаршисида кузатаётган ва ўқиётган (улар орасида сиз ҳам бор) миллиард киши бармоғимдан ҳам кичикроқ бўлган буюмнинг садо беришини кутиб турибди. Учрашув бошланди! Бугун Ўзбекистондан Саудиянинг жаҳон чемпионатининг илк турида қилган ишини кутамиз.


Бугун мезбонлар оқ-ҳаворанг, вакилларимиз эса тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади. 



Жамоалар майдонга чиқиб келишди, мадҳиялар янгради, ундан аввал қисқа очилиш маросими бўлиб ўтди. Энди эса нигоҳимизни ўйинга қаратамиз. Ўйлаймизки, бугун ҳамюртларимиз қандай натижа қайд этишидан қатъи назар уларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосамандлари! Айни дамда Аргентинадан туриб терма жамоамиз иштирокидаги ўйинни матнли трансляция ҳолатида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика